Payshanba, 09.04.2020, 07:30
www.24soat.com
Приветствую Вас Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [1816]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1298]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [441]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [785]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [569]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [26]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [577]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [314]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [18]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [10]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [324]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [8]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [80]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [17]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [291]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [28]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [50]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [223]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [14]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 8
Xisobot



Jami saytda: 29
Mehmon: 29
Ishtrokchilar: 0
Главная » 2020 » Mart » 24 » Замонавий маликалар: Улар қандай яшашади? (+фото)

06:26
Замонавий маликалар: Улар қандай яшашади? (+фото)
Ушбу қизлар қироллик оилаларида таваллуд топган ва малика бўлиб туғилган бўлишларига қарамай, бу уларнинг оддий инсонларни севиб қолиши, ижтимоий тармоқларда вақт ўтказиши, дунё подиумларига модел сифатида чиқиши ва нуфузли университетларда таълим олишлари учун тўсиқ бўла олмаяпти.

Бир одатда маликаларни эртаклардаги каби бетакрор либослар кийган, ҳашаматли тож таққан малаксиймо кўринишида тасаввур қиламиз, аслида эса улар оддий қизлардан мутлақо фарқланишмайди. Ушбу рўйхатда келтириб ўтилажак замонавий маликалар кундалик ҳаётда тож тақиб юрмасалар ҳам, жуда яхши таълим олишган, турли соҳаларга қизиқишади ва замонавий касблар билан шуғулланишади.

Малика Александра, Люксембург
Малика Александра Люксембург герцоги Анри ва Люксембургнинг буюк герцогиняси Мария Терезанинг ягона қизи бўлиб, спорт билан жиддий шуғулланади.

Александра болалик пайтлариданоқ Уимблдонда қатнашиб келган, аммо унчалик катта ютуқларни қўлга кирита олмади. Айтгандай, маликанинг асл исми жуда ҳам узун (дунё маликалари орасидаги энг узун исмлардан бири бу) – Александра Жозефина Тереза Шарлотта Мария Вильгемина.

Александра 5 тилда сўзлаша олади ва тахтга ворислар рўйхатида 5 ўринда туради.

Леди Амелия Виндзор, Буюк Британия
Амелия ҳали жуда ҳам ёш, аммо уни Англиянинг биринчи рақамли соҳибжамоли дея атайдилар. Қиролича Елизавета II нинг набираси ва Сент-Эндрю графи Георг Виндзорнинг қизи ҳақиқатан ҳам жуда гўзал. Гарчи Амелия қироллик оиласи вакили ҳисобланса ҳам, унинг малика сифатида расмий унвони йўқ. Буюк Британия қонунларига кўра, қизнинг отаси граф бўлса, қиз малика эмас, леди дея аталиши лозим. Бундан ташқари Амелия Виндзор тахтга ворислар қаторида бўлса ҳам ундан умид қилмайди. Сабаби унинг олдида тахтга даъвогарлик қилиши мумкин бўлган 37 та ворис бор.
Аммо қизнинг ўзи ҳам тахт ҳақида орзу қилиб ўтирмайди. У таълим соҳаси ва журналистика билан жуда қизиқади. Англиянинг биринчи рақамли гўзали рақс кечаларининг ишқибози. Унинг ҳар бир чиқиши матбуотда катта шов-шувга сабаб бўлади. 2010 йилга келиб Татлер журнали ўзининг муқовасида Амелиянинг акаси ва опаси билан тушган суратини эълон қилди.

Малика Мария-Луиза, Белгия
Белгия қироллиги ҳали жуда ҳам ёш бўлишига қарамай, унинг Европада қанчалар машҳур эканлигини кўпчилик жуда яхши билади. Ташқи кўриниш жиҳатидан нафис қўғирчоққа ўхшайдиган малика Мария-Луиза 1995 йилда таваллуд топган. У Белгия маликаси Астрид ва Эрц герцоги Лоренцнинг қизи ҳисобланади.

Ушбу қироллик оиласидаги барча қизлар исмига Марияни қўшиб қўядилар, шу сабабли ҳам уларни бир-биридан ажратиб олиш жуда қийин.

Луиза-Мария катта опаси ва акаси каби Синт-Жан Берчман коллежи, кейин эса Буюк Британияда таҳсил олган. Аммо қизнинг кун келиб тахтга чиқиши амри маҳол. У тахт ворислари рўйхатидаги тўққизинчи ўринда туради. Шу билан бирга Мария-Луизани орзудаги қизлардан бири сифатида билишади. Унинг нуфузи ва гўзаллиги ҳеч бир куёвни бефарқ қолдирмаслиги аниқ.

Малика Иман бинт аль Абдулла, Иордания
Иордания қироли Абдулла II ва қиролича Раниянинг қизи Иман бинт аль Абдулла онасига жуда ўхшайди. Унинг кўзлари, майин табассуми мамлакат одамларини аллақачон ром этиб бўлган.
Иман шарқона муҳитда тарбия топган қиз, аммо аксарият араб маликаларидан фарқли равишда жамият ҳаётида фаол эканлиги билан диққатга тушган. Иманнинг онаси Рания мамлакатда аёллар ҳуқуқлари учун курашади.

Айни пайтда Иман Вашингтонда таҳсил олмоқда.

Шарлотта Казираги, Монако
Ушбу соҳибжамол қизга бир бор қараган пайтингизда унинг ҳуснига ром бўлишингиз тайин. Шарлотта ўзининг бувиси – Голливуд юлдузи Грейс Келли каби бетакрор жозиба эга. Уни замонавий маликалар ичидаги энг машҳурларидан бири дея аташ ўринлидир.

Шарлотта нафақат гўзал, балки ўта ақлли ва саводли қиз. Шу сабабли ҳам уни маликалар учун керакли барча сифатларга эга инсон сифатида яхши билишади. Казираги Сорбонна университетининг журналистика йўналишини тамомлаган ва ўз касби бўйича кўплаб ютуқларга ҳам эришган. Бундан ташқари малика мода олами шайдоси, у мазкур соҳанинг энг нуфузли одамлари билан қалин дўст тутинган. Расмий тадбирлар учун унга жаҳон брендлари ўзларининг либосларини тавсия қилишлари ҳам бежизга эмас!
Аммо Шарлотта ҳам худди Амелия Виндзор каби малика унвонига эга эмас. ”Мен малика эмасман. Менинг онам малика, лекин мен эмас. Мен давлат раҳбарининг жияниман, шу сабабли ҳам айрим ҳукумат вазифаларини бажараман холос” дейди у.

Шарлотта икки фарзанднинг онаси, у ҳар бир соҳада фаол бўлишни ёқтирадиган ва ҳаракатчан инсон.

Малика Мако, Япония
Япония маликаси Мако нафақат ўз юртида, балки интернет оламида ҳам жуда машҳур шахс. Япония императори Акихитонинг катта набираси 2004 йилда ўзининг мактаб формасида тушган суратлари орқали машҳур бўлиб кетганди. Суратлар интернет тармоғи бўйлаб бутун дунёга тарқалди, мултфильм ижодкорлари эса унинг образидан турли қаҳрамонларни яратиш учун фойдаландилар.

Император оиласи бундай вазиятга салбий муносабат билдиргани йўқ. Япон маликаси гўзал ва жозибадор бўлиш билан бирга ўқимишли ҳамдир. У Токиодаги олийгоҳлардан бирини Arts and Science дастури бўйича тугатган, Австрияда таҳсил олган.

2017 йили Малика ўзи севган инсонга турмушга чиқмоқчи эканлиги ҳақидаги хабар билан барчани ҳайратга солганди. Унинг танлаган ёри Кей Комури бўлиб, ёшлар Токиодаги университетда ўқиш пайтида танишиб қолганлар.
Ушбу муҳаббат тарихи учун Мако ўзининг олийнасаб унвонидан кечишга рози бўлганди, аммо турли ҳолатлар сабаб унинг тўйи ортга сурилаверарди.

Малика ва Кейнинг кўзларига қарасангиз уларда муҳаббат учқунларининг яққол намоён бўлиб турганини кўрасиз.

Полин Дюкрюэ, Монако
Полин Грейс Магай Дюкрюэ  – Монако маликаси Стефаниянинг қизи бўлиб, 1994 йилда дунёга келган. Полин болалик йиллариданоқ бадиий гимнастика билан шуғулланган, спорт мусобақаларида дайвер сифатида ҳам иштирок этган. 2010 йилда Германиядаги ўсмирлар чемпионатида Монако номидан чиқиш қилган. Бундан ташқари малика сирк санъатининг ашаддий ишқибози. У ҳар йили Халқаро сирк санъати фестивалида иштирок этади.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР | Просмотров: 35 | | Теги: #news, #uznews, #Yangilik, #новости, #xabarlar, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #habarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar

Saytga kirish
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Yorqinxo'ja Umarov - Vatan o'g'lonlari
2) Renat Sobirov - Bevafoginam
3) Yusufxon Nurmatov - Muhabbat (feat Otabek Mirzaxolov)
4) Yulduz Usmonova - Omon bo'ling
5) Milena Madmusaeva - Oson emas
6) Zahida - Плакала (cover KAZKA)
7) Manzura va Anora - Assalamu alaykum
8) Yodgor Mirzajonov - Voy-voy
9) Yulduz Usmonova - L'amour
10) Ozodbek Nazarbekov - Opa (feat Maxset O'temuratov)

FOYDALI MASLAHATLA





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Mart 2020  »
DushSeshChorPayJumShanYak
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2020