Payshanba, 09.04.2020, 06:53
www.24soat.com
Приветствую Вас Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [1816]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1298]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [441]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [785]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [569]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [26]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [577]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [314]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [18]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [10]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [324]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [8]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [80]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [17]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [291]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [28]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [50]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [223]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [14]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 8
Xisobot



Jami saytda: 43
Mehmon: 43
Ishtrokchilar: 0
Главная » 2020 » Mart » 18 » «Уруш ҳолатидамиз» – Европа ёпилди. Коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

12:57
«Уруш ҳолатидамиз» – Европа ёпилди. Коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Европа комиссияси сешанба кунидан минтақада Шенген ҳудуди визасисиз ҳаракатланишни тақиқлади. Коронавирус тарқалишига қарши чоралар доирасида Европанинг кўплаб давлатлари ўз чегараларини ёпиб олди. ЕИнинг ташқи чегаралари ҳам ёпилган.

Фақат тиббий ходимлар, ўз ватанига қайтаётган европаликлар, уларнинг оила аъзолари, дипломатлар ҳамда тижорий юк ташувчи транспорт ҳайдовчиларига чегарани кесиб ўтишга рухсат берилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, айни вақтда жаҳоннинг 155дан ортиқ мамлакатида коронавирус юқтирганларнинг жами сони 194 мингдан ошган, 7893 киши вафот этган, 80 мингдан ортиқ киши соғайиб кетган.

«Сафар қанча кам бўлса, вирусни тийиб туриш эҳтимоли шунча юқори бўлади», – деган Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен.

Душанба куни Франция президенти Эммануэль Макрон телемурожаатида Европа Иттифоқи ташқи чегараларини ёпиши ҳақида маълум қилди: «Европага кирмайдиган ҳамда Европа Иттифоқига аъзо давлатлараро барча ҳаракатлар тўхтатилади». Ушбу қарор Европа Иттифоқининг бошқа аъзолари билан биргаликда қабул қилинган.

Душанба куни Европа Иттифоқи раҳбарияти Шенген зонаси ҳудудига киришни тақиқлаб қўйиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Макрон Германия канцлери Ангела Меркель, Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен ҳамда Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишелнинг телефон орқали мулоқотида ушбу масала кўтарилган.

Еврокомиссия таклифига кўра, бу тақиқ 30 кун амалда бўлиши кўзда тутилган, аммо вазиятга қараб муддат узайтирилиши мумкин.

Брюссель Шенген зонаси ҳудудига кирмайдиган, 31 январдан ЕИ аъзолигидан ҳам чиққан Буюк Британияни ҳам Еврокомиссия тавсияларига амал қилишга чақирган.

Сешанба куни Европа Иттифоқи раҳбарияти видеоалоқа орқали шошилинч саммит ўтказишди ва Европадаги вазиятни муҳокама қилишди.

Британиядаги вазият

Буюк Британия ҳозирча Ғарб давлатлари орасида вирус тарқалиши олдини олиш бўйича нисбатан энг оддий чораларни кўраётган давлат бўлиб турибди. Мамлакат бош вазири Борис Жонсон фуқароларни пабларга ва ресторанларга бормасликка, саёҳатлардан воз кечиб, имкон қадар уйдан туриб ишлашга чақирган.

Сешанба куни Британия ТИВ мамлакат фуқаролари кейинги 30 кун давомида хорижга сафарларини тўхтатиб туриши кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

Мактаблар, офислар ва бошқа жамоат жойларини ёпиш бўйича ҳукуматнинг расмий фармойиши йўқ, аммо жойларда турли тузилмалар мустақил равишда шундай қарорлар қабул қилишмоқда.

Масалан, душанба куни Лондондаги театрлар номаълум муддатга ёпилди.

Мамлакат ҳукумати пандемия ва ундан кейинги даврда иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш бўйича режани тақдим этишга тайёрланмоқда. Бош вазир Жонсоннинг сўзларига кўра, бу Британияда тинчлик даврида қўлланган бемисл чоралар бўлади.

Кўплаб компаниялар эпидемиядан омон чиқа олмаслигидан хавфсирамоқда.

Британияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 1950 ҳолат қайд этилган (Европада Италия, Испания, Германия, Франция ва Швейцариядан кейинги ўринда), аммо ҳақиқий рақамлар 50 мингдан ортиқ бўлиши мумкин.

Вирус ташхиси қўйилганларнинг 55 нафари вафот этган.

Франциядаги вазият

Франция президенти Макрон мамлакат фуқаролари алоҳида сабабсиз уйни тарк этиши тақиқланувчи фармонини имзолади. У аввал эълон қилинган чоралар – мактаблар, дўконлар, кафелар ва музейлар ёпилиши – етарли чоралар бўлмаганини маълум қилди.

«Шифокорлар вазият нақадар жиддийлиги тўғрисида огоҳлантирганликларига қарамасдан, одамлар хиёбонларда, бозорларда ва ресторанларда йиғилишда давом этишмоқда, улар ҳукумат фармойишларини инкор этишмоқда», – деган Макрон 20 дақиқа давом этган миллатга телемурожаатида.

«Биз уруш ҳолатидамиз. Биз душман армияси ёки ўз халқимиз билан урушмаяпмиз. Лекин душман шу ерда – кўринмас, дахлсиз. У олдинга ҳаракатланишда давом этмоқда», дея огоҳлантирган французлар президенти.

Франция ҳудудида қатъий чоралар камида 15 кун давомида амалда бўлади, Макрон ҳукумат фармойишига бўйсунмаганларнинг барчаси жазоланишини ваъда қилган.

Беморларни шифохоналарга ташиш билан француз армияси шуғулланади. Шу ҳафтанинг дам олиш кунларига белгиланган маҳаллий сайловларнинг иккинчи тури номаълум муддатга қолдирилган.

Эммануэль Макрон корхоначиларни, ҳукумат бирор француз компанияси инқирозга учрашига йўл қўймаслигига ишонтирган.

Сешанба куни Франция Молия вазири Брюно Ле Мэр бизнес эгаларига ва юзага келган вазиятдан жабр чекланган ёлланма ишчилар учун 45 млрд евро миқдоридаги ёрдам пакетини тақдим этди.

Айни вақтда Францияда 6633 кишида вирус аниқланган, 148 киши вирус қурбонига айланган.

Мамлакатнинг қуруқликдаги чегаралари бугундан ёпиб қўйилди.

Германияда нималар бўлмоқда?

Канцлер Ангела Меркель ҳар қандай диний маросимларни тақиқлади ва фуқаролардан барча сафарларини (хорижга ва мамлакат ҳудуди бўйлаб) кечиктириб туришни сўради.
 

Клублар, барлар, кўнгилочар масканлар ва спорт комплекслари, ҳайвонот боғлари ҳамда болалар майдончалари ёпиб қўйилган. Ресторанлар фаолиятида чекловлар ўрнатилган, улар куннинг маълум вақтларида ишлайди ҳамда столлар орасидаги масофалар кенгайтирилади.

Мамлакатдаги барча мактаблар ўтган ҳафтада ёпилганди.

«Барчамиз бу қоидаларга қанчалик виждонан ёндашсак, шунча тез вақтда бу даврни енгиб ўтамиз», – деган Меркель хоним Берлиндаги матбуот анжумани вақтида. У ҳукумат мамлакат иқтисодиёти йўқотишларини имкон қадар камайтириш учун барча чоралар кўрилишини маълум қилган.

Германияда айни вақтгача 8604 кишида вирус аниқланган, 23та ўлим ҳолати қайд этилган.

Европанинг бошқа давлатларидаги ҳолат

Душанба куни кечқурун Испания ўз чегараларида қатъий режим жорий этди.

Ўтган шанба куни мамлакатда 15 кунлик фавқулодда ҳолат жорий қилинганди. Бу кунлар мобайнида уйлардан фақат дўконга ёки ишга (агар уйдан туриб ишлай олмаса ва унинг хизмати жамоатчилик учун муҳим аҳамиятга эга бўлса) чиқиш мумкин бўлади.

Бу мамлакат вирусдан зарар кўриш бўйича етакчилар қаторида – сўнгги бир кунда яна 1467 кишида вирус аниқланди ва вирусдан зарарланганларнинг жами сони 11409 нафарга етди, сўнгги бир кунда 168 киши вирусга чалиниш оқибатида вафот этди – жами 510 ўлим.

Италияда қурбонлар сони ўсишда давом этмоқда – 2503. Сўнгги бир кунда 345та ўлим ҳолати қайд этилди. Мамлакат бўйлаб вирусдан зарарланганларнинг жами сони 31506 нафарга етди – сўнгги бир кунда 3526 кишида вирус аниқланган. Италия Европада коронавирусдан энг кўп зарар кўрган мамлакат (дунё бўйича Хитойдан кейинги иккинчи.

Ўтган ҳафтада ЖССТ эндиликда Европа Covid-19 тарқалиши марказига айланганини эълон қилганди.

Ташкилот раҳбари Тедрос Гебреисус Европа давлатлари раҳбариятларини эпидемияга қарши курашда Хитой ва Жанубий Корея тажрибасини ўрганишни тавсия қилганди, бу давлатлар коронавирус пандемиясини назоратга олиб бўлган.

АҚШда вакцина синови

АҚШда коронавирусга қарши вакцинанинг дастлабки клиник синовлари ўтказилди. Сиэтлдаги Kaiser Permanente тадқиқот маркази мутахассислари тўрт нафар кўнгиллига экспериментал тарзда вакцинани эмлашган.

Вакцинада вирусдан олинган хавфсиз генетик код бор ва у инсонни COVID-19ни юқтириб олишига имкон бермаслиги кутилмоқда.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бу вакцинанинг қанчалик самарали эканини аниқлаш учун бир неча ой вақт талаб этилади.

Айни пайтда дунё олимлари бу тадқиқотни диққат билан кузатиб боришмоқда.

АҚШда 17 март ҳолатига кўра, 5703 кишида вирус аниқланган, 97 киши вафот этган.

Россия

Россияда вирус тарқалиши билан боғлиқ вазият тез суръатларда ўзгармоқда.

17 март ҳолатига кўра Россияда вирус юқтириб олганлар сони 114 нафарга етди – сўнгги бир кунда яна 21 кишида вирус тасдиқланди.

Россия темир йўллари 17 март кунидан Тожикистон ва Қирғизистон билан халқаро йўловчи ташиш тўхтатилгани ҳақида эълон қилди.

Россиянинг дипломатик ваколатхоналари визалар расмийлаштиришни вақтинча тўхтатган.

РФС (Россия футбол иттифоқи) барча даражадаги чемпионатларни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Мамлакат бош вазири Михаил Мисуштин Беларусь билан давлат чегаралари ёпилганини маълум қилди, бу эса қўшни давлат президенти Александр Лукашенконинг кескин эътирозига сабаб бўлди («Россия коронавирусдан ловуллаб кетди»).

Москва мэри Сергей Собяниннинг фармойиши билан шаҳардаги барча оммавий тадбирлар бекор қилинган. Собянин кексалардан заруратсиз кўчага чиқмасликни сўраган.

Ҳукумат хорижликларга мамлакат ҳудудига киришни тақиқлади. Тақиқ 18 мартдан кучга киради ва 1 майга қадар амалда бўлади.

Украина

Украина Радаси президент Владимир Зеленский томонидан таклиф этилган, коронавирус тарқалиши олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллади.

Лойиҳа карантин тартибларини бузганларни жаримага тортишни, катта савдо нуқталарини ёпишни, оммавий тадбирларни бекор қилиш ва жамоат транспортини тўхтатишни назарда тутади.

Украинада вирусдан зарарланишнинг 7 ҳолати ва бир ўлим ҳолати тасдиқлангач, Владимир Зеленский «қатъий, тез ва ноодатий» ҳаракат қилишга ваъда берган.

Ҳукумат озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотлари нархини назорат қилмоқда. Тиббий воситаларнинг чайқовчилиги учун жиноий жавобгарлик қўлланиши мумкин.

Ҳукумат қарорига кўра, 3 апрелга қадар Киев, Харков ва Днепрда метрополитен фаолияти тўхтатилиши кўзда тутилган.

18 мартдан 3 апрелгача трамвай, троллейбус, шаҳар автобуси ва маршруткада 10 нафардан ортиқ кишини ташиш мумкин эмас

Киевда дорихоналар ва озиқ-овқат дўконларидан ташқари барча савдо марказлари ёпилади.

Украина пойтахти аҳолисига тиббий ниқоб тақиш ва имкон қадар жамоат транспортидан фойдаланмаслик тавсия этилмоқда.

Марказий Осиё

Минтақада энг жиддий ҳолат ҳозирча Қозоғистонда. 13 март куни вирусга чалинган илк бемор қайд этилган қўшни давлатда айни вақтга келиб коронавируснинг 33 бемори бор – сўнгги бир кун ичида мамлакатда 23 кишида вирус аниқланди. Мамлакат икки кундан буён фавқулодда ҳолатда яшамоқда.

Шу билан биргаликда, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонда ҳозирча вирусдан зарарланиш ҳолатлари қайд этилмади. Афғонистонда эса 22 ҳолат аниқланган, улардан бири соғайиб кетган.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 | Просмотров: 72 | | Теги: #Yangiliklar, #habarlar, #uznews, #newsuz, #новости, #xabarlar, #news, #Yangilik, #ahborot | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar

Saytga kirish
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Yorqinxo'ja Umarov - Vatan o'g'lonlari
2) Renat Sobirov - Bevafoginam
3) Yusufxon Nurmatov - Muhabbat (feat Otabek Mirzaxolov)
4) Yulduz Usmonova - Omon bo'ling
5) Milena Madmusaeva - Oson emas
6) Zahida - Плакала (cover KAZKA)
7) Manzura va Anora - Assalamu alaykum
8) Yodgor Mirzajonov - Voy-voy
9) Yulduz Usmonova - L'amour
10) Ozodbek Nazarbekov - Opa (feat Maxset O'temuratov)

FOYDALI MASLAHATLA





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Mart 2020  »
DushSeshChorPayJumShanYak
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2020