Dushanba, 01.06.2020, 00:52
www.24soat.com
Приветствую Вас Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2033]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1521]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [474]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [927]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [645]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [35]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [624]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [365]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [19]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [21]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [353]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [8]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [89]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [17]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [342]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [29]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [53]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [248]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [14]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [13]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 4
Mehmon: 4
Ishtrokchilar: 0
Главная » 2020 » May » 12 » Президент фармони билан ID-картани бериш тартиби тасдиқланади

07:01
Президент фармони билан ID-картани бериш тартиби тасдиқланади
Ўзбекистон Президентининг "Ўзбекистон Республикасида идентификациялаш ID-картани расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Фармон билан Ўзбекистонда идентификациялаш ID-картани расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тасдиқланади.

Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификациялаш ID-картаси тўғрисидаги низом;

Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификациялаш ID-картаси тўғрисида низом тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификациялаш ID-картаси тўғрисидаги низомга кўра, ID-карта эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилади.

ID-карта Ўзбекистон Республикаси фуқароларига туғилганидан бошлаб берилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 18 ёшдан ID-картага эга бўлишлари шарт.

ID-карта фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади:

•    туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача – икки йил муддатга;

•    бир ёшдан 16 ёшгача – 5 йил муддатга;

•    16 ёшдан ошган шахсларга – 10 йил муддатга.

Фуқаро 14 ёшдан бошлаб ID-карта расмийлаштиришда бармоқ изларини топшириши шарт.

Фуқаро доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига (МваФРБ) ID-картани олиш учун 18 ёшга тўлгандан сўнг бир ойдан кечикмасдан мурожаат этиши лозим.

ID-картани алмаштириш учун эса ID-карта муддати тугагандан сўнг бир ойдан кечикмасдан мурожаат этади.

Фуқаро ID-картани яроқсиз ҳолга келтирганда ёки йўқотиб қўйган тақдирда, унга янги ID-карта Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида” ги Қонунида белгиланган миқдорда қўшимча тўлов асосида расмийлаштириб берилади.

Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ID-карта расмийлаштириш ва бериш тегишли мурожаат асосида белгиланган тартибда ушбу шахсларнинг доимий яшаш ёки бўлиш жойига борган ҳолда амалга оширилади. Ушбу хизмат учун алоҳида ҳақ ундирилмайди.

ID-карта қатъий ҳисобга олинадиган ҳужжат ҳисобланади. ID-карталарни персоналлаштириш ва йўқ қилиш – МваФРБ амалга оширилади.

ID-карта МваФРБ томонидан ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан бошлаб уч иш кунида берилади.

ID-карта белгиланган намуна бўйича лотин ҳарфида ўзбек тилида, Қорақалпоғистон Республикаси учун эса - қорақалпоқ ёки лотин ҳарфида ўзбек тилларида персоналлаштирилади.

ID-карта бланкасига қуйидаги асосий маълумотлар киритилади:

•    ҳужжатнинг номи;

•    ID-картанинг рақами;

•    ID-карта эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми;

•    миллати;

•    туғилган санаси;

•    фуқаролиги;

•    туғилган жойи;

•    жинси;

•    берилган санаси;

•    ким томонидан берилгани;

•    амал қилиш муддати тугайдиган сана;

•    эгасининг рақамли сурати;

•    эгаси ҳақидаги машина ўқийдиган маълумотлар.

16 ёшга тўлмаган фуқаронинг миллати унинг ота ва онасининг ўзаро келишувига мувофиқ белгиланди ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шаклдаги аризада фуқаронинг миллати кўрсатиб ўтилади.

Чипга қуйидаги маълумотлар киритилади:

•    эгасининг биографик маълумотлари;

•    эгасининг биометрик маълумотлари (рақамли фотосурати ва қўл бармоқ излари);

•    эгасининг электрон рақамли имзоси.

•    Қонунчиликка асосан чипга бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.

ID-картадаги миллат ҳақидаги ёзув ота-онанинг миллатига мувофиқ ёзилади. Агар ота-онаси турли миллатга мансуб бўлса, биринчи марта ID-карта берилаётганда фуқаронинг хоҳишига қараб ота-онасидан бирининг миллати ёзилади. Фуқаронинг ёзма аризасига кўра миллат ҳақидаги ёзув фақат бир марта, отаси ёки онасининг миллатига ўзгартирилиши мумкин.

Вазирлик ва идораларнинг автоматлаштирилган тизими орқали ID-карта эгасининг розилиги билан давлат хизматларини олиш учун бошқа маълумотлардан фойдаланишга рухсат этилади.

ID-карта расмийлаштириш ва бериш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

•    фуқаро 18 ёшга тўлгунга қадар ихтиёрий;

•    фуқаро 18 ёшга тўлганда;

•    Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганида;

•    ID-картанинг амал қилиш муддати тугаганида;

•    фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганида;

•    фуқаронинг биометрик маълумотлари ўзгарганида;

•    ID-картада ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганида (расмийлаштириб берилган кундан бошлаб 10 кун ичида – бепул алмаштирилади);

•    ID-карта яроқсиз ҳолга келганида;

•    ID-карта йўқотиб қўйилганида.

ID-карта эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси, биометрик маълумотлари ўзгарганлиги ёки ёзувларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан алмаштирилаётганида, фуқаро МваФРБга ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи фуқаро ID-картани олиш ёхуд уни алмаштириш учун тегишли ёшга етгандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси, ёзувдаги ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганлиги ва ID-карта яроқсиз ҳолга келгандан кейин бир ой муддатдан кечикмай ҳужжатларни тақдим этишлари лозим.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи фуқаро ID-карта олиши учун МваФРБга қуйидагиларни тақдим этади:

•    Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шаклдаги ариза;

•    илгари берилган паспорт ёки ID-карта;

•    фуқаролиги бўлмаган шахс учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси (Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилган ҳолатда);

•    туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда) ёки ID-карта;

•    никоҳ тўғрисида гувоҳнома (фамилияси ўзгарган ҳолда);

•    давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас).

Ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ва паспорти ёки ID-картаси бўлмаган ҳарбий хизматчиларга ID-карта контракт асосида хизмат қилган ҳарбий хизматчининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома асосида МваФРБ томонидан берилади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларига ID-карталар ҳарбий қисм жойлашган жойдаги МваФРБ томонидан тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ёзма илтимосномалари асосида берилади.

Ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум этишга ёхуд қамоққа ҳукм қилинган шахснинг ID-картаси суриштирув, тергов идоралари ёки суд томонидан олиб қўйилади. Агар шахс суднинг ҳукми билан қамоқда қолдирилса, унинг ID-картаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига жўнатилади.

Шахс қамоқдан озод этилганида ёки жазо муддатини ўтаб бўлгач, унга ID-картаси тергов, суд идоралари ёки жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти томонидан қайтарилади.

Ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг тергов, суд идораларида ёки жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятида сақланаётган муддати ўтган паспортлар ёки ID-карталар йўқ қилиш учун МваФРБга жўнатилади.

ID-карта расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган шахслар давлат божи тўлашдан озод этиладилар.


Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 | Просмотров: 25 | | Теги: #habarlar, #uznews, #Yangiliklar, #ahborot, #newsuz, #Yangilik, #xabarlar, #news, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar

Saytga kirish
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Dilso'z va Bahodir Nizomov - Senden haber yok
2) Zohirshoh Jo'rayev - Alvido
3) Abduvali Rajabov - Chaki-chaki
4) Renat Sobirov - Давай сломаем
5) Ali Otajonov - Hayit muborak bo'lsin
6) Imron - Xiyonat qilma
7) Murod Manzur - Yo qodir Alloh
8) Zohid - Munir oy
9) Bolalar - Va'dalaring
10) Yusufxon Nurmatov va Xayrulla Hamidov - Ayirma joynamozimdan

FOYDALI MASLAHATLA





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  May 2020  »
DushSeshChorPayJumShanYak
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2020