Dushanba, 24.02.2020, 17:21
www.24soat.com
Приветствую Вас Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [1654]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1145]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [408]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [720]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [538]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [22]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [528]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [273]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [17]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [10]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [306]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [7]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [68]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [16]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [267]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [22]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [46]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [7]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [205]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [14]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 8
Xisobot



Jami saytda: 18
Mehmon: 18
Ishtrokchilar: 0
Главная » 2020 » Fevral » 13 » ОНАМНИНГ ОМОНАТИ…

06:54
ОНАМНИНГ ОМОНАТИ…
Одамзод қизиқ экан. Яқин инсонлар қадрига жуда кеч етаркан. Етаркан-у, аммо кеч бўларкан. Шунда биз кўксимизга муштлаганча, бошимизни хам қилганча сукутга толарканмиз, кўзларимиздан, худди ўша қадрдонларимизни вақтида кўра олмаган икки кўзимиздан шашқатор ёш оқавераркан, оқавераркан…
Мен ҳам дунёнинг кўзга кўринган шаҳарларидан бирида дунёга келганман. Ойижоним мени еру кўкка ишонмай, ардоқлаб, опичлаб катта қилганди. Орадан йиллар ўтиб, ниҳоят оила қурдим, суюкли рафиқам билан аҳил-иноқ яшай бошладик…

Ким билсин, рўзғор юки шу қадар оғир бўладими, иш, оила, бола-чақа деб дунёни унутаёзибман. Фарзандларимга ўйинчоқлар сотиб олганимда, улардан-да кўпроқ севинибман, дўппимни осмонга отиб, ҳаётимдан мамнун яшайверибман. Ана шундай кунларнинг бирида, аниқроғи, кечқурун ишдан қайтсам, рафиқам юзлари тундлашганча тек ўтирибди. Одатда, мен ичкарига кирганим ҳамоно, дарров келиб қўлимдаги сумкани олар, жилмайибгина кўксимга бош қўйишни канда қилмасди. Бугун эса акси бўлди. Пешвоз ҳам чиқмади, жилмаймади ҳам. Мен кўнглимга бир сиқим қоронғилик тушиб унга яқин бордим.

— Сенга нима бўлди? — сўрадим унинг елкасига қўлимни қўйиб — Бирор еринг оғрияптими?

— Бугун эрталаб менга берган ваъдангиз эсингиздами? — сўради рафиқам истар-истамас бошини кўтариб — Фақат тўғрисини айтинг!

— Ҳа, — дедим жонланиб. — Бугун ишдан кейин иккаламиз тузукроқ кафега бориб овқатланмоқчийдик. Ваъдам эсимда турибди. Ўзинг ҳалиям тадоригингни кўрмабсан-ку! Ё бирор еринг оғрияптими? Дўхтир чақирайми?

— Эслолмадингиз, — деди рафиқам маъюс тортиб. — Ҳа, майли, бу ҳозир муҳим эмас. Сизга айтмоқчи бўлганим бошқа гап эди.

— Қанақа гап? — сўрадим беихтиёр юзимдан қон қочиб. — Чайналмасдан айта қолсанг-чи одамнинг юрагини ёрмай!

— Биринчидан, — шошилмай гап бошлади у. — Биз кафега эртага туш пайтида бормоқчийдик. Иккинчидан, сизни яна бир аёл кутяпти. У сиз билан бирга кафеда ўтириб овқатланишни менданам кўпроқ кутяпти. Хўш, ўша аёлни тушликка олиб борасизми?

— Жиннимисан? — ўзим сезмаган ҳолда тутоқиб рафиқамга еб қўйгудек тикилиб бақирдим. — Қанақа аёл? Мен ҳеч кимга ҳеч қанақа ваъда бермаганман! Ўйлаб гапиряпсанми?

— Ўзингизни босинг, — деди у кулимсираб. — Мен айтган аёл жудаям яхши, меҳрибон.

Очиғи, хотинимнинг кутилмаган гаплари ҳиқилдоғимга келганди. Аммо нима қилишни билмасдим. Негадир вужудим титраб, гўё жиддий хатога йўл қўйган аскар каби аланглай бошлагандим. Йўқ, бегона аёлларга ҳеч қандай ваъда бермаганимни билардим. Лекин барибир кўнглимни хавотир булути чирмаб улгурганди. Чунки азалдан аёл зотига ишонмасдим. Худди шу нарса мени қўрқувнинг минг турли кўчасига бошларди. Асосан, ишхонамдаги бир-иккита тили узун жувонлардан ҳайиқа бошлагандим. Ўшаларнинг биронтаси хотинимга ёлғон-ёшиқни айтиб томоша кўриш илинжида эканига сира шубҳам қолмаганди.

«Аблаҳлар, — ўйлардим ич-этимни еб. — Нега бундай қилишади-а аёллар? Биронтасига ола қарасам ҳам алам қилмасди. Нимага бахтимга чанг солишади? Бундан нима наф кўришади? Чигили ёзиладими? Ё шундай қилса мен хотиним билан ажрашаман-у, тегиб оладими? Тегиб бўпти! Ярамаслар!. Ҳа, майли, бўлар иш бўлган кўринади. Энди пешонамдагини кўраман. Умуман, нега типирчилаб қолдим? Хотинимдан қўрқибми? Э, билганини қилмайдими? Осмон қўлида бўлса ташлаб юбормайдими устимга? Жонга тегди-ку ҳаммаси!..»

— Хўш, эсладингизми ўша аёл кимлигини? — хаёлимни бўлиб сўради хотиним. — Ё эслатиб қўяйми ўзим?

— Қани, эслат-чи, — дедим унга ўқрайиб. — Бир эшитай-чи!

— У аёл менинг суюкли қайнонам.

— Нима?

— Ҳа, қайнонам Рўзигул ая. Яъни, сизнинг онангиз. Шўрликдан бир ой бўлди хабар олмаганингизга. Бугун ўзим бориб ҳолидан хабар опкелдим. Сизни гапириб йиғлади бечора онангиз. Мен бўлсам у кишини юпатдим, тинчлантирдим. Эртага албатта кафега олиб бориб меҳмон қилишингизни айтдим. Ишонасизми, жудаям хурсанд бўлди. Яйраб кетди!..

Бу хабар мен учун ҳақиқатан кутилмаган эди. Хотинимдан онажоним ҳақида ширин сўзларни эшитиб қалбан, хаёлан ўзимни лаънатлай бошладим. Боягина пайдо бўлган шубҳалар ўрнини алам, надомат туйғуси эгаллади. Ҳа, энди ўйлаб кўрсам, ростдан ҳам ойимдан бир ой бурун хабар олган эканман. Хотиним ҳам ҳисоблаб юрган экан-а шуни! Мен-чи? Мен ишим кўплигини рўкач қилишдан бўшамасдим ҳар гал. Ахир, неча маротаба отландим, отамнинг излари қолган ўша қадрдон ҳовлига боришга, ойижонимни кўриб хотиржам тортишга чоғландим. Нега бормадим?

— Сен ҳақсан, — дедим хотинимга жавдираб. — Ростданам рўзғор, иш деб онамдан хабар олишни унутибман. Аммо… Жуда яхши ўйлабсан. Уччаламиз бирга тушлик қиламиз.

— Йўқ, — деди хотиним норози бош чайқаб. — Тушликни фақат ойижон билан бирга қиласиз. Қизиқ-қизиқ гаплардан гапириб кўнглини кўтарасиз. Токи, сиз тошбағир ўғилни кутиб хуноб бўлганлари ёдидан чиқсин. Мен… Ҳали улгураман кафега боришга.

— Раҳмат сенга, — дея хотинимнинг билагини маҳкам сиқдим. — Мен аҳмоқнинг кўзини очганинг учун сендан жуда миннатдорман.

— Бўпти, энди юз-қўлингизни чайинг, овқатланамиз! Бўла қолинг!

 

* * *

 

Эртаси куни белгиланган муддатда она ҳовлимга кириб келдим. Ойим янги кийимларини кийган ҳолда дарвозахонада ўтирган экан. Мени кўрди-ю, кўзларидан шашқатор ёш оқиб, маъюс жилмайди. Йўқ, бу шунчаки жилмайиш эмасди. Онамнинг сўлғин нигоҳларида соғинч, маҳталлик яширингандек эди.

— Болам мени ка-аттакон кафега олиб бориб меҳмон қилса-я, — деди ойим мени бағридан бўшатгиси келмай. — Яхшиям сенгинамни худо берган экан. Йўқса бугун мени ҳеч ким меҳмон қилмасди.

— Мени кечиринг, ойи, — дедим бошимни волидамнинг нозик елкасига қўйиб. — Аҳмоқлик қилиб сиздан хабар ололмадим. Иш дедим, бошқа баҳоналарни рўкач қилдим. Кечиринг!

— Бу нима деганинг? — даҳанаки койиб берган бўлди ойим. — Сендан сира хафамасман. Давлатнинг ишида бўлсанг, уёқда рўзғор дегандай… Ана, келиним Вазирахон хабар олиб кетди. Қизиқ-қизиқ гаплардан айтиб роса кулдирди кам бўлмагур! Болам, Вазира келинимни хафа қилмагин-а! У топилмас аёл.

— Хўп бўлади, ойи! Хафа қилмайман. Сиз ҳақсиз, Вазира топилмас аёл. Ишқилиб икковларингизгаям кўз тегмасин! Хўш, кетдикми? Вақт бўп қолди!

— Кетдик!

Ойим ҳануз мени қўйиб юбормай, кўча томон юрди.

 

* * *

 

Ўша бир соатгина давом этган тушлик ҳаётимдаги энг унутилмас онга айланди десам, хато қилмайман. Ойимнинг гаплари кўпайиб қолган экан. Ҳаммасини тўкиб-солди. Стол устидаги ноз-неъматлардан ҳар тотиб кўрганда мени астойдил дуо қилди. Мен бўлсам, ҳалиям шундай меҳрибон, муштипар онадан тез-тез хабар олмаслигимни ўйлаб эзилардим.

— Бас, энди сенга бир гапни айтиб қўяй, — деди ойим дастурхонга фотиҳа тортилгач. — Мана, бугун менга қуюқ зиёфат бердинг. Илойим, топганинг олтин бўлсин! Келаси ҳафтанинг чоршанбасида сенга мен зиёфат бераман.

— Ойи, бу нима деганингиз? — норозиланиб пешонамни тириштирдим. — Нега энди сиз меҳмон қиларкансиз? Мана, мен турибман-ку!

— Йўқ дема! Она бўлиб бир марта шундай ният қилдим. Шаштимни қайтарма, болам!

— Хўп, ойи! Сиз айтганча бўла қолсин!

— Бу бошқа гап. Фақат эсингдан чиқмасин!..

Ниҳоят кутилган онлар яқинлашмоқда эди. Онамнинг нияти амалга ошишига икки кунгина вақт қолганди. Ярим тунда маҳалладаги ён қўшнилардан бири қўнғироқ қилди. Надоматлар бўлсинки, бу қўнғироқ барча орзу-умидларни чилпарчин қилди.

Онам кутилмаганда оламдан ўтибди…

Етиб келганимда эса Баҳриниса аммам қўлимга бир парча қоғоз тутқазди. Айрилиқ бағримни эзиб, қон йиғлаётган бўлсам-да, бу қоғоз онажонимдан ягона ёдгор эди.

Жонҳолатда қоғозга битилган жумлаларни ўқий бошладим.

— Болажоним, — дейилганди хатда. — Сен уйимизга келганингда онанг бу дунёда бўлмайди. Афсус… Ниятимга ета олмадим. Сен ёлғизгинамни зиёфат билан сийлаш насиб этмади. Аммо олдиндан зиёфат ҳақини ўша кафедагиларга тўлаб қўйганман. Васиятим шуки, суюкли келинимни олиб албатта ўша зиёфатни егин! Шунда гўримда тинч ётаман. Алвидо!

Айрилиқ аламига бардош қила олмаган кўксим бунисини кўтара олмади. Мен кўз ёшларимни тия билмай бор овозда ҳайқирдим:

— Ойи-и!!! Нега ундай қилдинги-из?

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Просмотров: 35 | | Теги: #habarlar, #Yangilik, #xabarlar, #news, #новости, #newsuz, #uznews, #Yangiliklar, #ahborot | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar

Saytga kirish
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Radius 21 va Ziyoda - Unutolmadim
2) Radius 21 - Dubay Dubay
3) Radius 21 - Seni eslayman (feat Zebo)
4) Sardor Mamadaliyev - Sen ketding (Video KLIP va MP3)
5) Radius 21 - Dramma
6) Radius 21 - Tungi kapalak
7) Radius 21 - Feride
8) Radius 21 - Qora Bumer
9) Radius 21 va Nigora - Shekspir (Monolog)
10) Shohruhxon - Xatlar

FOYDALI MASLAHATLA





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Fevral 2020  »
DushSeshChorPayJumShanYak
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
242526272829
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2020