Payshanba, 14.11.2019, 20:40
www.24soat.com
Приветствую Вас Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [1290]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [788]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [309]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [557]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [393]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [14]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [367]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [187]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [11]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [9]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [245]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [4]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [45]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [16]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [221]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [10]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [13]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [38]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [1]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [1]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [158]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [7]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 6
Xisobot



Jami saytda: 20
Mehmon: 20
Ishtrokchilar: 0
Главная » 2019 » Noyabr » 8 » ОЛАПАР…

06:52
ОЛАПАР…
Қишлоққа баҳор нафаси уфуриб, ям-яшил майсалар, маржон каби тизилишган ўрик, бодом гуллари кўзларни яшната бошлаган кунларнинг бирида айланаси кесак девор билан ўралган муштдеккина ҳовлида яшайдиган Олапар мулзам эди.

Мана, кечадан бери унга овқат беришмайди. Айби, ҳовлига пусиб кириб қаймоқ ўғирлаб қочган мушукни пайқамай қолди. Нима қилсин? Кексайиб қолди. Йигирма йилдан бери хўжайини ва хўжайкасига ҳалол хизмат қилди. Ҳатто, бундан беш йил бурун қаттол қишда қўйларни нимталаб кетаёзган чиябўрини ҳам қувлаб солган. Ўшанда қуввати ҳам, ғайрати ҳам жойида эди. Энди бўлса…

Олапар таталаб бораётган қорнини тупроққа берганча теваракни кузатди. Хўжайин сигирларга ем бериш билан овора. Хўжайка эса товуқхонани супур-сидир қилаяпти.

— Хўжайиним саҳоватли одам, — ўйлади олапар басавлат уй эгасига меҳр аралаш боқиб. — Ҳали замон жаҳлидан тушиб менгаям бирор егулик олиб келади. Фақат… Хўжака тушмагур бобиллаб бермаса бас.

— Ҳой, дадаси, — товуқхона тарафдан келган овозни эшитиб, олапар секин бошини кўтарди. — Анави савил итни қачон йўқотасиз?.. Ётишини қаранг! Энди қариган савилнинг мурдасини ортмоқлашимиз қолувмиди?..

— Қўй, ётса ётибди-да! — хотинини тинчлантирди уй эгаси. — Бунинг ўрнига нон, сув бер! Кечадан бери туз тотмади шўрлик!

— Заҳарнинг заққумини есин! — жавраб берди аёл. — Битта мушукни эплаб қувлай олмайди-ю, овқат берарканманми?..

— Хўжайканинг жағи жа очиқ-да! — ўйлади олапар кўнгли чўкиб. — Бир тишлам нон берса, нима қиларкан?

— Бўпти, билганингни қил! — деди уй эгаси қовоғини уйганча олапар томон боқиб. — Сенга шу ит ортиқчалик қилаётган бўлса, эртагаёқ йўқотиб келаман.

— Ҳа-а, Наманганнинг чўлига обориб ташланг! Ўша ёққа борса, йўл тополмай қолади. Ўлсаям менинг уйимдамас, ўша чўл-биёбонларда ўлсин!..

 

* * *

 

Тракторнинг прицепи темирига маҳкам бойлаб ташланган олапар олис-олисларга тикилганча жим кетиб борарди. Кўзларидан дув-дув ёш оқиб, бўйни оша пастга тушар, номаълум титроқ вужуд-вужудини куйдириб ўтаётгандек эди.

— Хўжайин ҳам нима қила оларди? — йўл-йўлакай ўйларди олапар. — Аёли баттол. Йўриғига юрмаганига қўймайди. Биламан, у ҳам менга ачинаяпти. Шунинг учун қур-қур орқасига қараб олаяпти. Йўл бўйи оғзидан сигарет тушмади. Майли, армоним йўқ. Мен шу ҳовлида катта бўлдим. Вақти келганда, бўлак-бўлак гўштлар билан ҳам сийлашди. Ёшлик чоғимда хўжайиннинг болалари тиззаларидан тушмадим. Керагича эркалик қилдим. Хизматни ҳам дўндирдим. Энди бўлса қаридим-да! Барибир ўлим ҳақ. Пешонамга шу чўлларда ўлиш ёзилган бўлса, қочиб қаерга ҳам борардим…

Трактор биёбон ўртасига етганда таққа тўхтади. Чўлнинг охири кўринмасди. Яқин орада бирор уй кўзга ташланмайди.

— Қани, тушақол, оғайни! — уй эгаси олапарни арқондан бўшатгач, авайлабгина пастга туширди. — Мендан хафа бўлма! Кеннойингнинг раъйини қайтара олмадим. Ўзинг ҳам айбдорсан. Ўша куни дангасалик қилмаслигинг лозим эди. Нима, битта ўғри мушукни қувлаш қийинмиди?..

Олапар ҳануз хўжайиннинг мураввутидан умидвор эди. Маъюс нигоҳларини унга қадаганча тиззаларига суйкалди. Аммо адашибди. Хўжайин уни нари сурди-ю, муштларини бир-бирига урган кўйи трактор кабинасига чопди…

 

* * *

 

Яйдоқ биёбонда қай томонга юришини билмаётган олапар бошини эгганча узоқ вақт бир жойда туриб қолди. Жонивор энди қорни таталаб, оёқларидан мадор кета бошлаганини сезмасди. Юрагини қуршаб олган алам ўтида қоврилиб, овозининг борича ув тортгиси келарди. Шу билан бирга қаердадир яқин атрофда ажал беркиниб турганини ҳам ҳис этар, кучлироқ ҳис этгани сайин ёруғ дунёдан узоқлаша борарди.

— Йўқ, — кеч шомга қадар шу кўйи ўтиргач, олапар оҳиста ўрнидан қўзғалди. — Мен бу ерларда ўлиб кетишни хоҳламайман. Илгариги иродам қаерга кетди? Нега имконсизликка бу тахлит осон ён бериб қўйяпман? Ахир, мен итман! Дунёнинг нариги бурчагида бўлсам-да, қадрдон масканимни топиб боришга қодирман. Ҳа, мен хўжайинимни яхши кўраман. У яхши, меҳрибон. Буни ортига қарай-қарай кетаётганда ҳам яна бир карра ҳис этдим. Демак, мени кечира олади. Майли, кечирмасаям розиман. Ўша ҳовли яқинида бўлсам бас. Менга бошқа ҳеч нарса керак эмас…

Шу пайт олапарнинг кўзлари ўзи томон жонҳолатда чопиб келаётган тулкига тушиб, оёққа турди. Чамаси, тулки бу ўзини шу чўлнинг хўжайини деб билар, бегоналарнинг пайдо бўлиши унга ёқмагандек эди.

— Энди шу етмай турганди, — ўйлади олапар. — Мендек кекса бир ит шу тулкигаям бас кела олмаса нима қилай?.. Агар ҳозироқ қорамни ўчирмас эканман, бу куним ҳам ҳолва бўлиб қолади.

Олапар сарғимтил тулкининг ниятини тушунди. Оқсоқлана-оқсоқлана нари кета бошлади. Шундан кейингина тулки уни таъқиб этишни бас қилиб ортга қайтди…

 

* * *

 

Биёбоннинг ҳадеганда охири кўринай демасди. Олапар олис йўл босиб жуда толиққанди. Қайноқ қумга панжаларини босганда жони чиқиб кетар даражада азобланар, азбаройи чанқаганидан томоғи қуруқшаб, нурсиз кўзлари юмилиб борарди.

Охири чидай олмади. Йўл четидаги саксовул панасига етганда чўзилиб ётиб олди.

— Наҳотки, ўлимим яқин бўлса? — ҳансирай-ҳансирай кўнглидан кечирди олапар. — Хор бўлиб ўлиш қисматимда бор экан-да! Ана, бошим ғувиллаб, баданим ўт бўлиб ёнаяпти. Бу ажалнинг яқинлашаётганидан дарак бўлса керак. Нафасим ҳам бўғила бошлади… Йў-ўқ, бунга йўл қўймайман. Мен қандай қилиб бўлмасин, манзилимга етиб олишим лозим. Биламан, хўжайин мени кўриши билан дарҳол товоқни овқатга тўлдириб олдимга қўяди. Бошимни силаб эркаласа ҳам ажабмас. Фақат кучли бўлишим, ўзимни қўлга ола билишим керак. Акс ҳолда бу чарчоқ мени енгиб қўяди…

Олапар мажбуран жуссасини кўтарди ва юрмоққа шайланди. Афсуски, оёқлари ўзига бўйсунмай қайтадан ерга қулади…

Шундан сўнг жонивор судралиб юришга қарор қилди. Бу ҳийла осон кечди. Қумнинг қайноқлигини ҳисобга олмаса, судралганда вужудидаги титроқ ҳам пасанда бўлгандек туюлди.

 

* * *

 

Ана, ҳов анави яшил дарвозадан ўтса, олапарнинг қадрдон ҳовлиси кўринади. Фақат етиб олса бас. Дарвоза тахтали бўлса-да, ён-вери салқин. Жоннинг ҳузури. Ҳеч ким халал бермайди. Бамайлахотир нафасини ростлаб, мизғиб олса бўлади.

Олапар сўнгги кучини тўплаб олдинга интилди. Иссиқ ўтиб аъзойи баданидан тер қуюлиб келар, юнглари чиппа лой бўлиб кетганди. Бироқ кўнгли шод эди. Билади, ватанда ҳеч қачон хор бўлмайди. Бу ернинг катта-кичик болалари олапарни танийди. Бегонасираб тош отишмайди, қувлашмайди.

У таниш дарвозага етгач, кўкка маъюс назар ташлади. Осмон юлдузлардан маржон тақиб улгурибди. Тепасидаги тўлин ой ҳам уни қутлагандек янада ёруғроқ нур сочиб олқишларди.

Олапар дарвозанинг бир четига узала тушиб ётди-да, кўзларини юмди…

Орадан бир соатча вақт ўтиб у дарвозанинг шарақлаб очилганидан уйғониб кетди.

Не кўз билан кўрсинки, тепасида уй эгаси бир товоқ овқат кўтариб турарди.

— Билардим, — деди у овқатни олапарнинг қаршисига қўйиб. — Қайтишингни кўнглим сезганди. Биздан умид узолмабсан-да-а, жонивор!.. Майли, шу ерда тунай қол! Кеннойингни биласан-ку! Сени кўрса, яна жаврашга тушади. Бугун бир амаллаб тунни ўтказсанг, сенга томорқанинг бурчагидан бошқа уйча қуриб бераман. Тинчгина яшайверасан!

Олапарнинг кўнгли бузилди. Кўзларидан дув-дув ёш оқиб хўжайинининг оёқларига бош ургиси, тўйиб-тўйиб эркалангиси келди. Афсус… Мадори етмади.

У овқатнинг ҳидидан иштаҳаси қўзғалиб секин олдинга интилишга тутинди. Лекин қандайдир куч олапарни тўхтатиб қолди.

— Мен овқат учун бу ерга келмадим, — деди ўзига ўзи. — Сизнинг дийдорингиздан воз кеча олмадим, хўжайин! Мендан рози бўлинг!..

Шу маҳал олапарни йўтал тута бошлади. Йўтал аралаш бўғзидан отилган қоп-қора қон овқат тўла идишга тушди…

Жонивор шу тахлит бир неча дақиқа йўталиб тургач, оғир хўрсинди-ю, ерга чўзилиб, беихтиёр нафас олишдан тўхтади.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Просмотров: 15 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar

Saytga kirish
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Mirjon Ashrapov va Sherxon - Ot dushi kayf
2) Benom - Kechagi kun
3) Setora - Ajdodlar ruhi (1998-2006)
4) Shohruhhon - Aida
5) Imron va Dilan Tatlises - Yolg'iz
6) Dildora Niyozova - Oxirgi kun
7) Shahzoda va Nilufar Usmonova - Mayda - Mayda
8) Otabek Mutalhujaev - Gulduhtaron
9) VIA Marokand - Yakkasaroy (Video KLIP va MP3)
10) Farruh Komilov - Pariro'y

FOYDALI MASLAHATLA





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Noyabr 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2019
uCoz