Juma, 13.12.2019, 10:24
www.24soat.com
Приветствую Вас Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [1426]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [908]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [331]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [615]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [437]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [16]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [439]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [220]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [12]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [10]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [269]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [4]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [52]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [16]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [232]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [15]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [13]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [40]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [1]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [174]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [18]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [13]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 7
Xisobot



Jami saytda: 6
Mehmon: 6
Ishtrokchilar: 0
Главная » 2019 » Dekabr » 4 » ОҒУ ҚУЛИ…

07:08
ОҒУ ҚУЛИ…
Маринага уйланган куним сира кўз олдимдан кетмайди. Малласоч, нимтатир бўёғи чиройли лабларига ярашиб тушган қаллиғимни кўрган маҳалладошлар росткамига бақа бўлиб қолишган.

«Қаранглар, бўшанггина йигит эди анави Мурод! Армияга бориб одам бўп кепти. Шундай кетворган ажнабий қизнинг бошини айлантириб уйига олиб келибди-я!», дегувчиларнинг саноғи йўқ эди. Тўғри-да, яқин атрофда яшайдиган бирор йигит ўшанда ажнабий, бунинг устига жуда гўзал, кўҳлик, ҳайратланарлиси, психологликка ўқиган қиз билан қўлтиқлашиб юрмаган. Умуман айтганда, мен Маринани олис юртдаги қизлар орасидан саралаб-саралаб, синаб-синаб танлагандим. У ҳар қандай мақтовга лойиқ. Ширин сўз, бир гапириб ўн кулар, тик боқса, ҳар қандай юракни жиз эттира олувчи оҳанграбоси бор қиз эди.

Афсуски, бахтли лаҳзаларим узоққа чўзилмади. Кунларнинг бирида даъфатан, сираям кутилмаганда мазам қочди-ю ётиб қолдим. Негадир жоним ёмон оғрирди. Ҳар дард забтига олганда ёруғ дунё кўзимга кўринмас, ўзим билан ўзим овора бўлардим.

Врачлар ҳам бараварига менинг ҳаётим учун курашишарди. Қандайдир аччиқ-ширин дориларни оғзимга тиқишар, бошни айлантириб, кейин бутун вужудни сархуш этувчи уколллар қилишарди. Укол дастлаб ёқимсиз кечарди. Аммо сал ўтгач, танамга илиқлик югуриб, оғриқлар қаергадир ғойиб бўлар, гўё ҳеч қачон хасталанмагандек бирдан кайфиятим кўтарилиб, кўзларим мошдек очиларди. Шундай лаҳзаларнинг бирида тепамда Маринам йиғламсираб турганини кўрдим. Бу гал умуман бўянмабди, яйловдаги лолақизғалдоқ каби сўлғин, нуқул титрарди.

— Сени шунчалик қийнаб қўйдимми? — сўрадим ундан ва кўз ёшлари ҳўл қилиб юборган юзларидан силашга уриндим. Афсуски, қўлларим қимир этмас, гўёки жонсиз буюмга айланиб қолганди.

— Менинг… Қўлларим қимирламаяпти, — дедим танамдаги титроқлар юз чандон ортиб. Шу баҳонада ваҳима аралаш оёқларимни қимирлатиш ҳаракатига тушдим. Бахтга қарши иккала оёғим ҳам ҳеч нарсани ҳис этмас, шалвираган кўйи икки ёнга узала тушиб қолганди. — Оёқларим ҳам…

— Ваҳимага тушманг, — мени тинчлантира кетди Марина йиғлашдан тўхтаб. — Буларнинг ҳаммаси… Вақтинчалик, тушуняпсизми? Ҳали сал вақт ўтсин, қўлингизам, оёқларингизам ишлаб кетади. Дориларнинг… Таъсири бўлса керак-да!..

— Ахир… Боягина ишлаётганди-ку! — азбаройи аламим келганидан худди ёш боладек йиғламсираб Маринага бўзрайдим. — Ҳа, ишлаётганди. Мана шу қўлларим билан чой ичдим. Оёқларимни…

— Жим, жим, асабийлашманг! — лабларимга кафтини босди Марина. — Сизга ҳозир асабийлашиш умуман мумкин эмас. Мен дўхтирлар билан маслаҳатлашаман. Кучли дорилар ёзиб беришса, албатта тузалиб кетасиз. Тузалмайдиган касалнинг ўзи йўқ, азизим!..

Тинчландим. Мени Маринанинг майин овози, эркалашли ширин сўзлари эритди. Бирпасга бўлса-да, хасталикни унутдим, хотиржам тортдим. Чунки ишонардим, билардим, Марина мени ҳеч қачон аросат ботқоғида ёлғиз қолдирмайди, албатта қутқаради.

 

* * *

 

Бир неча кундан сўнг оғир хасталикка учраганимни англадим. Буни кучли таъсир этувчи дорилар ичишим, уколлар қуршовида қолганимдан ҳам билиб олиш қийин эмасди. Энди худо шифо бермаса, бир умр тўшакка михланиб қолишимни ўйлаганим сайин даҳшатга тушадиган, келгуси тақдирим ҳақида бош қотирадиган бўлдим. Марина-чи? Энди у нима қилади? Бир умр менинг тепамда парвона бўладими? Меҳр, муҳаббат, эҳтирослар-чи? Буларсиз ҳаёт қуриб бўлмайди, ахир!..

Ҳафталар, ойлар ўтаверди. Мен дориларнинг ёқимсиз ҳидидан, яқиним, меҳрибоним Маринани атиги бир неча дақиқа кўриш-у, яна мунгли нигоҳларим билан кузатиб қолишдан безгандим. Устига устак мен ётган палатага янги беморни олиб киришар, атрофни бақир-чақир, оҳ-воҳ тутарди.

— Сен энди ўз ҳаётингни қуравер, — дедим кунларнинг бирида Маринага. — Кўриб турибсан, ўзгариш йўқ, мен умримнинг охиригача ногирон бўлиб қоламан. Касал эрни бошингга урасанми? Ҳали ёшсан, фарзандли бўлишинг керак. Мен, барибир узоққа бормайман, ўлиб қоламан…

— Унақа гапларни гапирманг, — гапни кесди Марина. — Ҳамма касал ўлаверса, дунёда одам қолармиди?!. Қайтиб у совуқ гапни оғзингизга олманг. Эрта-индин уйга жавоб беришаркан. Ўзим парвариш қиламан сизни. Шаҳарда қийналган биз эмас. Кўпчилик шунақа яшайди. Мен ишимни бошлайман, газетага эълон берарман, ёки таниш-билишлар орқали мижоз топарман. Бир кунимизни кўрармиз…

Бу гапни эшитиш мен учун жуда оғир эди. Ахир… Хотиннинг қўлига қараш, уни ишлатиб қўйиб, томоша қилиш…

Тўғри, Марина кучли психолог, буни биламан. Лекин рўзғорни эркак киши гарданига олиши керак-ку! Одамлар нима дейди?..

 

* * *

 

Касалхонани ногиронлар аравачасида тарк этарканман, аниқ тушуниб етдим. Демак, менинг касалим тузалмайдиганлар хилидан. Шунинг учун ҳам мени ҳали тузалмасимдан ҳайдаб солишди. Ҳойнаҳой, Маринага «Тайёргарчиликларингни кўриб қўяверинглар! Муроднинг ўзига индаманглар», дея уқтиришгандир…

Ажалга рўбарў бўлиш, у томон ўз оёқларинг билан юриб бориш, сени исканжасига олажак ўша ўлимнинг кўзларига тик боқиш нақадар даҳшатлилигини шу лаҳзаларда чуқурроқ ҳис этардим. Марина йўл-йўлакай боғларни, бир-биридан ҳашамдор уй, машиналарни кўрсатиб жилмаяр, аммо мен ўзимда эмасдим. Ўз ўйларим, қайғуларим, нафрат-у, даҳшатли тасаввурларим домига чўкиб бўлгандим. Ёруғ дунёга боқиб тўймасдим. Бу жаннат мен учун омонатга айланиб бўлганига амин бўлганим сайин юрагим баттар ғаш тортар, нафасим бўғила бошларди.

«Йигит бўлиб чимилдиқ мазасиниям ўзим хоҳлаганча тота билмадим, — ўйлардим лабларим титраб. — Бировнинг фарзандини ўзга юртларга олиб келдим-у, энди ёлғиз ташлаб у дунёга равона бўлиш арафасида турибман-а! Энди Марина нима қилади? Юртига қайтиб кетадими? Мендан буткул кечиб-а? Ахир, қабрим-чи? Руҳим азобланишини ўйламайдими? Наҳотки, ватанига бориб бошқасини топиб олса? Унда мен нима қиламан? Руҳлар ҳаммасини кўриб-билиб туриши ҳақиқат бўлса, қандай тоқат қиламан? Суюклигимнинг ўзга эркак бағрида тўлғонишига жим қараб тура оламанми? Дунё алдамчи дейишгани рост экан-да! Кўзингни шамғалат қилишаркан-у, алдаб қўяверишаркан. Аёллар-чи? Шунақа экан-да! Эри ўлса бас, бошқасига тиржайиб кўз сузишавераркан. Қуриб кетсин!..»

Шу тобда қанчалар меҳр кўрсатаётгани, мен учун вужуд-вужудини бериб муҳаббатини исботлаётгани, куйиб-пишиб сўзлаётганига қарамай, Маринадан пича кўнглим совиди. Уни бошқа эркакнинг қўйнида тасаввур этиб, этим увишди.

 

* * *

 

Орадан ойлар ўтди. Чалкаш ўйлар исканжасида ўтирганимда, икки қўлида катта сумка билан Марина кириб келди. Шу тобда унга кулиб боқадиган, кўнглига ёқувчи сўзлардан сўзлайдиган аҳволда эмасдим. Бир тарафдан аламларим бағримни эзар, иккинчи тарафдан эса танамда қайтадан эски оғриқлар пайдо бўлиб, жоним ҳалқумимга келаёзганди.

— Сизга нима бўлди? — сўради Марина қўлидагиларни бир четга қўйиб, тепамга яқинлашаркан. — Тағин оғрияптими? Дориларингизни ичдингизми?

— Дори кор қилармиди шолга? — тўнғиллаб асабий лаб тишлаганча юзимни терс бурдим. — Мени баннисага обор, укол қилишсин! Жоним оғрим кетяпти!

— Вой, баннисадан яқинда чиқдингиз-ку! Ҳозир ўзим тинчлантирувчи укол қип қўяман!

— У уколинг таъсир қилмайди! — бақирдим жон аччиғида. — Мени баннисага обор, ўшалар жонимни тинчитади, фақат ўшалар!

— Уф-ф, бирам қайсарсиз-эй! — норозиланди Марина. — Ўша уколларга ўргатиб қўйибсиз ўзингизни! Пича чалғисангиз бўларди, Мурод ака! Ўтиб кетади!

— Ўтмайди-и! — ногиронланган қўл-оёқларим баттар ғижимланиб, қичқирдим ўтирган еримда. — Фақат баннисада ўтади, баннисада!..

Марина ортиқ қаршилик қилиб ўтирмади. Тезда «Тез ёрдам» чақирди. Мени яна машинага ўтқазиб, касалхонага олиб кетишди…

Ҳа, «бошидан ўтган табиб», деб беҳуда айтишмаган. Қайсар жоним ўша уколларга ўрганиб қолганини аниқ сезгандим. Уларсиз руҳим, танам ўзимга бўйсунмаслиги касалхонада яна бир карра аён бўлди. Укол қилганлари ҳамоно зум ўтмай, тинчландим. Кўзларим мошдек очилиб, дунёга ўзга назар билан боқа бошладим. Сўқир тасаввурларим уйғониб, фикрлашга ўзимда куч топдим.

«Энди нима қилсам экан? — ўзимни ўзим саволга тутдим беихтиёр. — Анави қўшни каравотдаги йигитнинг аҳволи меникиданам баттарга ўхшайди. Умуман гапира олмаскан бечора. Айтмоқчи бўлган гапини яқинларига қоғозга ёзиб бераркан. Шундай бешафқат экан-да дунё! Мен-чи? Хайрият, тилим ишлаб турибди. Гапимни гапира оляпман. Аммо… Энди нима бўлади? Мени бир умр касалхонада олиб ётишмайди-ку! Танам тағин укол талаб қилса, нима қиламан? Кимга ёлвораман? Бир кун келади-ю, врачларнинг ҳам жонига тегаман. Қувиб солишади очиқчасига. Унда-чи? Кимдан сўрайман? Нима деб тушунтираман аҳволимни? Марина барибир қайсарлик қилиб туриб олса керак. Эҳ, қандай кунларга қолдим-а!..»

Шундай бўлди ҳам. Уч кун деганда касалхонадан чиқарадиган бўлишди. Гарчи бу маскандан сира кетишни хоҳламаётган бўлсам-да, тартиб-қоидаларга бўйсунишим шарт эди. Чиқиб кетаётиб, қўшни каравотдаги оқ-сариқдан келган, чўпдек озиб кетган хонадошимга таскин берган бўлдим.

— Оғайни, сиқилаверма, ҳали албатта гапирасан, кўрмагандай бўп кетасан!..

Яна уйга келдим. Бу гал ҳам манзара ўзгармади. Даҳшатли хаёллар миямни кемираверди, тушкунлик ботқоғида азобланавердим. Марина эса ҳар қачонгидек бир гапириб ўн кулар, кун бўйи қаерларгадир кетиб, шом маҳали сумка тўла егуликлар билан уйга кириб келарди…

Мен аранг икки кун чидадим. Учинчи кун тушга яқин жон оғриғи, ўзим суйиб, ўрганиб қолган уколлар соғинчи вужудимни чирмаб олди. Кўзларимга дунё қоронғи кўриниб, типирчилай бошладим. Шу лаҳзаларда юролмаслигим, қимирлай билмаслигим панд берарди. Қани, ўрнимдан қўзғала, тик оёқда тура олсам-у, иккинчи уйимдек бўлиб қолган касалхонага чопиб бориб, врачларга тушунтирсам! Тушунтирганимда нима қилишади? Ахир, ўтган кунигина жавоб беришди. «Энди оғриманг, қайсарлик қилманг, яхши нарсалар ҳақида ўйланг», деб тайинлашди! Қувиб солишмайдими?..

Худойим, нега мени қийнайверасан? Дорига ўрганган бўлсам, нима қилай? Ғойибдан етказсанг, жонимга ором берсанг бўлмайдими? Менам бир бандангман-ку!..

Бир маҳал яқин дўстларимдан бири Сойиб эсимга тушиб қолди. Ўтган куни касалхонадан чиққанимда хабар олганди. «Нима керак бўлса тортинмай айтавер, ўртоқ, ест қиламиз», деганди. Ўшандан илтимос қилсам-чи? Эҳ, керак пайтида уям келмайди. Қанийди манави савил аравани ўзим мустақил юрғаза олсам! Кўчага чиқардим, Сойибни қидириб топардим, илтимос қилардим, ялинардим, ёлворардим. Бандаси шунчалик ҳам ожиз бўладими?!. Тилимдан бошқа ерим сайрай олмайди. Миқ этмайди. На қўл, на оёқ қимирлайди. Нима қиламан энди? Томирларим тортишиб, нафасим қайтиб кетяпти-ку! Кимдан нажот сўрайман? Кимга дардимни айтаман?..

«Ёлғизга худо ёр», дейишганлари шу-да! Қаердадир сўфи аср намозига азон айтган маҳал Сойибнинг ўзи кириб келди. Унинг одатини билардим. Ҳуда-беҳуда тиржаяверади. Гапирсанг, худди эшитмаётган каби осмонга қараб олади. Лекин бу гал жиддий эди. Қовоқларини уйган кўйи мен билан сўзсиз сўрашди. Бир муддат менга бошдан-оёқ тикилиб қолди.

— Тағин нима бўлди? — сўради у лаб тишлаб. — Яна оғриб қолдингми?

— Ўртоқ, менга ёрдам бер, — дедим баттар титраб, қисиниб, бошимни сарак-сарак қилиб. — Ёмон бўляпман. Мени… Баннисага обор!

— Қанақа банниса? Жиннимисан? Куни кеча келдинг-ку ўша ердан! Дори-пори ичдингми ўзи? Ё қорнинг очми? Шунга титраяпсанми?

— Гўё билмайдигандай сўрайсан-а! — дедим гавдамни орқага ташлаб. — Укол керак менга, тушуняпсанми, укол!?.

— Ўша оғуни унут, — деди Сойиб норози бош чайқаб. — Чалғишга ҳаракат қил! Ўзингни қўлга ол! Бу яхшиликка олиб бормайди. Кап-катта одамсан-у, шуниям билмайсан-а!

— Обормайсанми? — сўрадим унга илтижоли боқиб. — Душманмисан менга? Гапир!

— Душманмасман, аммо баннисага чопаверишинг яхшимас. Дўхтирлар тайинлади-ку! Қулоқ солсанг бўлмайдими ўшаларнинг маслаҳатига? Бир нарсани билмаса гапирмайди дўхтирлар!..

— Ҳозир мени дўхтирларинг қизиқтирмайди! Жоним оғриб кетяпти, ахир! Ўлиб қоламан укол олмасам!

— Сал сабрли бўлгин-да, энди! Айтгандай… Марина қани? Бирор ёққа кетдими?..

Дард, икки дунё оралиғида азоб чекяпман-у, Сойибнинг сўнгги саволидан сўнг миямни қайтадан шайтоний хаёллар кемириб ўтди…

Ҳа, эсимда, мана шу Сойиб Маринани кўрди дегунча оғзининг таноби қочиб тиржаяверади. Кўнгли борми дейман? Яқин дўстининг хотинига кўз тикканми? Шу-я? Мени ҳурматламайдими? Ё пулдорлар шунақа ҳаёсиз бўлишадими? Нега? Марина менинг жуфтим эканини яхши била туриб ҳам кўз тикаверадими?..

Афсуски, айни паллада рашкдан кўра дард, оғриқ, титроқ, хумор деганлари зўр келарди. Бир томчи дорининг қудрати шу қадар кучли эдики, ғурур, туйғуларим ўзимга бўйсунмаган ҳолда хаёлимда жонланган бўлмағур, ифлос, жирканч фикрни рўпарамдаги Сойибга айтишга аҳд қилдим. Чунки мен қаёқдаги туйғулардан кўра бирпас бўлса-да, тинчланишни, сархушлик лаззатини устун кўра бошлагандим. Бир кунмас бир кун ўлиб кетишимга, Марина барибир бошқасини топиб олишига, мени буткул унутишига, муҳаббатимга қўл силташига қаттиқ ишонардим. Ишонганим сайин ундан совиб, безиб борардим. «Ётиб қолгунча отиб қол», деганларидек, мен ҳам пайтдан фойдаланишни, ёлғиз жонимга қандай бўлмасин сокинлик ато этишни хоҳлардим.

— Агар ўша доридан бир қутисини опкелиб берсанг…

— Қаердан оламан? — сўзимни кесди Сойиб. — Ўйлаб гапиряпсанми? Унақа дориларни дорихонада сотишмайди. Биласан-ку ўзинг!

— Қора бозордан оласан, — мақсадга ўтишга шошилмай жавоб қилдим мен. — Пулинг бор-ку, хумпар! Яқин дўстингни дарддан қутултирсанг, камайиб қоласанми?

— Ҳозир… Бозорда савдонинг мазаси йўқ, — деди Сойиб қўл силтаб. — Қўйгин, мени қийнамагин! Хоҳласанг, мошинамда ўзинг айтган баннисага обориб қўяман. Майлими? Обориб қўяйми?

— Баннисадагилар кўнишмайди-и! Нега тушунмайсан? Мен айтган уколни қилишмайди! Илтимо-ос, ёрдам бер! Башарти ёрдам берсанг… Ишон, Маринани ўзим сенга қўшиб бераман. Оғриғимни о-ол, жўра-а-а!!!

Билмадим, бу гапларни қандай тилимга кўчирдим, ўйладимми-йўқми… Буниси қоронғи… Умуман, бу нарсаларнинг шу тобда мен учун сира аҳамияти йўқ эди. Хоҳлаган уколимни олсам, жоним ором топса, бошим сархушликдан гир-гир айланса, бир неча соат жаннатий лаҳзалар оғушида бўлсам бас эди.

— Н-нима? — сўради тутилиб Сойиб. — Нима дединг? Мурод, ўртоқ, негадир яхши эшитмадим. Қайтарвор!

— Тушунди-инг! — дедим бурала-бурала тўлғониб. — Яхшигина тушунасан! Ахир… Маринани сенам ёқтирардинг. Беркитиб нима қилдик? Дорини опкел-у, ўша… Қанжиқни қўйнингга сол!..

— Ш-шунақами? — деди Сойиб совуқ тиржайиш қилиб. — Д-демак… Маринани? Гап йўқ… Ҳ-ҳозир… Сен ўтира тургин!..

Ярим соат ичида орзум ушалди. Қаердан топди, билмайман, Сойиб қайтиб келиб қўлимга бир қути дорини тутқазди-ю, худди ўтган галгидек совуқ тиржайганча чиқиб кетди. Чиқиб кетаётиб, «Ўртоқ, доринг жуда қимматакан, майли, Марина учун пулни аяш йўқ», дейишни-да, унутмади.

Мабодо бошқа бир одам, ўзга бир ҳолатдаги банда бўлса, шу гапларни гапирмаган, Сойибни сўнгги сўзлари учун чавақлаб ташлаган бўларди. Мен бўлсам, барчасига кўз юмдим. Оғриқ, титрашлардан иложи борича тезроқ халос бўлиш илинжида ёнавердим. Тезроқ ва янада тезроқ билагимга игна санчишларини истадим…

Хайрият, қўшни ҳамшира аёл уйида экан. Сойиб уни ҳам чақириб ўтганми, бир неча дақиқадан сўнг кириб укол қилди. Кўз очиб юмгунча бошим сархушланди, ёруғ дунё кўзларимга янада кенгроқ, файзлироқ, қизиқарлироқ кўрина бошлади…

Орадан бир соатга яқин вақт ўтди. Дори таъсири ҳийла нари кетди. Оғриқлар пасанда бўлди. Энди титрамас, деразадан жимгина ташқарига боқардим…

Дафъатан Сойибга айтган сўзларим, ялинганларим эсимга тушди. Сал қурса, нафасим бўғилаёзди. Афсус, надомат, алам, нафрат ҳисси вужудимни чулғади. Ўзимни кечира олмас даражада иягим ёрдамида елкаларимни тирнаган бўлдим. Нима қилай? Шундан бошқасига ярамасдим. Оёқ-қўлларим қилт этмасди.

— Аблаҳ! — бақирдим бор овозда тутоқиб. — Мени сотдими? Индамай бошқанинг қўйнига кирдими? Менга бир оғиз айтмадими? Сўрамадими? Аҳмоқлигим учун ҳаммаёғимни юлиб, тирмалаб ташласа, сочини тутамлаб аюҳаннос солса бўлмасмиди? Демак… Севгиси ёлғон, омонат экан-да! Ҳа-а, билгандим, сезгандим! Аёллар шунақа ярамас бўлишади. Баҳона топилдими, тамом, бошқа эркакни кўнгиллари тусаб қолади! Ифло-ос!!! Сойи-иб!!! Ҳали сени яқин дўст деб юрганмидим, қизиталоқ? Ғирт ифлос экансан-ку! Нимага мени қайириб ташламадинг? Жон деб турганмидинг-а? Ўлиб турганмидинг?..

Ана шунда кўз ўнгимда янада даҳшатлироқ манзара намоён бўлди. Ичкарига Сойиб ва ўзим яқиндагина жондан ортиқ севган Марина олдинма-кетин кириб келишди. Уларни кўрдим-у… Уколнинг қолган-қутган таъсири қаергадир ғойиб бўлди. Шол қўл-оёқларимни қимирлатишга, ўрнимдан туришга тутиндим. Қани қўлимдан келса!.. Бошимни сарак-сарак қилишдан нарига ўта олмадим.

— Йўқолларинг! — бақирдим ўтирган еримда тишларим ғижирлаб. — Мени ўлдиришга келдиларингми? Ўйнашсанг, менинг кўзимдан нарида ўйнашмайсанми? Ифлосла-ар!.. Йўқоллари-инг!..

Ғазаб ўтида куяётган бўлсам-да, Маринанинг юм-юм йиғлаётганини кўриб турардим. Сойибнинг қисқа муддат қур-қур йўталиб олганини эшитардим.

— Сенинг битта касалинг иккита бўпти, жўра, — дея мен томон бир қадам ташлади Сойиб. — Оёқ-қўлинг ишламай қолгани етмай, томингам кетиб бўпти! Нима деётганингни, менга нималар деб валдираганингни биласанми? Йўқ, мен ҳали ақлдан озмадим, Мурод. Дориларни шундай дўстимга азбаройи ачинганимдан опкелиб бергандим. Майли, бу гуноҳ иш бўлсаям, буралиб-буралиб ўтиришингга тек қараб тура олмагандим. Аммо… Маринангни қўйнимга солишинг… Вей, соғ бўлганингда, ўша гапинг учун мана шу қўлларим билан сени тилкалаб ташлардим. Марина дўстимнинг хотини, жуфти ҳалоли. У менга сингилдай бўп қолган. Қайси виждон билан уни қўйнимга соламан-а? Мурод, томинг кетган бўлса, яна ёрдам беришим мумкин. Хоҳласанг, жиннихонадан алоҳида палатаям гаплашиб бераман. Фақат… Унақа ифлос гапларни қайтиб гапирмагин! Маринанг ҳалол аёл! У фақат сени, сен виждонсизни севади. Нима қилсин? Севгининг кўзи шунақа кўр бўларкан!..

Дўстимнинг аччиқ ҳақиқати кўксимни тешиб ўтаёзди. Маринанинг кўз ёшлари, ўксиниб-ўксиниб йиғлашларига энди-энди тушуна бошладим. Қалбимнинг аллақаери орзиқиб, вужудимни афсус ва надомат ҳисси қоплади. Нималар деб қўйганимни, кимларга айланиб қолганимни англаб етгандек бўлдим…

Оллоҳ бандасига эртами-кечми ҳушёрлик, виждон, инсоф ато этиши муқаррарлигига энди-энди амин бўлдим.

Аввалги муҳаббатим, Маринага бўлган ишончим қайта кўз очиб, мени сергак торттирди.

Беихтиёр худди ёш гўдак каби қаршимдагиларга жавдирай-жавдирай, тикилиб қарадим. Бироқ қандайдир куч мени бош эгишга, кўзларимни ерга қадашга мажбур этди. Кутилмаганда ўпкам тўлиб келди. Ногоҳоний ҳайқириқ бўғзимга қадалди. Жалллод қаршисидаги ўлимга маҳкум маҳбус каби сўнггги сўзимни аранг тилимга кўчирдим:

— Кечиринглар! Мен аблаҳлик қилдим! Ёлвораман…

Мени наркологга олиб борингла-ар!!!

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Просмотров: 27 | | Теги: #newsuz, #Yangilik, #habarlar, #news, #uznews, #xabarlar, #ahborot, #Yangiliklar, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar

Saytga kirish
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Тимати - Я еду на джипе (Вертикальное видео, 2019)
2) Imron - Bilaman
3) Shohruhxon - Будь со мной
4) Sardor Rahimxon - Do'stim asli kim
5) G'ulomjon Yoqubov - Tamosho qil
6) Surxon - Jaqala
7) Ulug'bek Rahmatullayev - Ota Onam hoji qilaman
8) Feruza Egamova - Muhabbatjon
9) Shahzoda - Hayati
10) Manzura - Без тебя (Юрагим куникмайди)

FOYDALI MASLAHATLA





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Dekabr 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2019
uCoz