Shanba, 18.01.2020, 22:42
www.24soat.com
Приветствую Вас Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [1560]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1038]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [369]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [676]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [484]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [19]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [489]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [252]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [15]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [10]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [283]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [7]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [57]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [16]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [259]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [16]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [13]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [46]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [6]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [194]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [14]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 8
Xisobot



Jami saytda: 13
Mehmon: 13
Ishtrokchilar: 0
Главная » 2020 » Yanvar » 9 » Мистик ҳикоя: Марҳумнинг қасоси

12:55
Мистик ҳикоя: Марҳумнинг қасоси
Бундан бир ой илгари Қаҳҳоржон ота оғир хасталик туфайли оламдан ўтди. Бутун маҳалла отани сўнгги манзилга кузатиш учун чиқдик. Қабрга олиб боргунимизча, думини ликиллатиб юрадиган Лаки лақабли ит ҳам биз билан эргашиб келди. Марҳумнинг укаси ўолибжон ака кўзларида ёш билан итнинг бошини силади ва:
— Ичимизда шу ит акамга энг вафодор бўлди! — деди йиғилганларга қараб. — Мен ука бўлиб акамнинг ҳолидан хабар ололмадим. Шу тилсиз жонивор жигаримнинг ёнида бўлди. Қаранг, шу ергача келди-я…
Одамлар орасида турли гап-сўзлар бошланди. Кимдир ит шунчаки одамларга эргашиб келган деса, яна бири унинг қорни очлигини таъкидлади ва бурда нон топиб келиб Лакига берди, аммо ит қайрилиб ҳам қарамади. Уни ҳайдаб кўришди, тош улоқтиришди — фойдаси бўлмади. Ит тонг отгунча қабристондан бери келмади…
Аммо энг қизиғи ҳали олдинда эди. Ишимга шу йўлдан борганим учун қабристон ёнидан ўтаман. Ҳар сафар қабристон дарвозаси ёнида бошини ерга қўйиб ётган Лакига кўзим тушади. Ит бечора озиб-тўзиб кетган. Кун бўйи шу ерда ётиб, кечаси увиллаб чиқади.
— Қаранг, Қаҳҳоржон отанинг ити роса меҳрибон чиқиб қолди, — ажабланди мен билан ёнма-ён турадиган қўшним. — Эгаси ўлганига бир ой бўлса-да, ҳалигача шу ерда ётибди! На овқатга қарайди, на акиллайди. Фақат увиллайди…
— Эгасининг бошқа қайтмаслигини бу шўрлик қаёқдан билсин?! — дедим мен ҳам ачинганимни яширмай.
Ҳамма Қаҳҳоржон отанинг ити воқеаси ҳақида гапира бошлаган кунлар яна бир ғалати нарса содир бўлди. Марҳумнинг ёлғиз ўғли Абдураим аканинг бошига кулфат тушди. Унинг беш ёшли қизи — Мубина йўқолиб қолди. Бир томондан отасини йўқотган бўлса, мана, энди қизалоғининг ҳам дарагини билолмай сарсон. Куни кеча ажрашган хотини Роҳатой опа келиб, роса жанжал қилиб кетибди.
Абдураим акадан кўнгил сўраш учун ҳовлисига кирдим.
— Кел, Набижон! — менга пешвоз чиқди Абдураим ака. — Яхши юрибсанми?
— Раҳмат, ўзингиз яхшимисиз? — ҳол сўраган бўлдим мен ҳам. — Мубинадан дарак борми?
— Афсуски, йўқ, ука! Қидирувга берганимизга ҳам икки ҳафтадан ошди. Лекин қизалоғимнинг дараги чиқмаяпти! — дея ерга қаради ота бечора.
— Сиқилманг, ака, топилади! Мен ҳам қўлимдан келганича ҳаммаёққа эълон беряпман!
Шу гапни айтишим билан негадир Абдураим аканинг юзи ўзгарди. У менга ғалати қараб, секин деди:
— Овора бўлма, Набижон, болам, барибир, топилмайди! Агар тирик бўлганида, шу вақтгача дараги чиқарди. Менимча, уни аллақачон ўғирлаб кетишган…
ўалати воқеалар занжири бир бошландими, то узилмагунича тугамас экан. Ўтган куни ишдан қайтаётсам, катта арча дарахти тагида турган оқ «Жигули»га кўзим тушди. Машина Абдураим аканики. Ичкарида нотаниш бир аёл Абдураим аканинг кўксига бош қўйиб ўтирарди. Уларни бир муддат кузатиб турдим. Абдураим аканинг юз-кўзида табассум, ғамга ботган кишига ўхшамасди. Аёл тинмай кулар, баъзан шўхлиги тутиб, Абдураим аканинг юзидан ўпар ва сочларини силарди…
Ортиқ чидаб туролмадим. Бир томондан, шунча ташвиши бўлган бу эркакнинг бегона аёл билан ўтириши жаҳлимни қўзитарди. Ҳар қанча уринмай, Абдураим акани оқлайдиган арзирли сабаб тополмай йўлимда давом этдим. Қабристон дарвозаси ёнига келганда, доимгидек, Лаки ётадиган томонга қарадим. Бироқ негадир ит кўринмасди. Шу тобда кимдир елкамга қўл ташлади. Бирдан чўчиб тушдим. Қўшним экан.
— Йўталиб қўйсангиз бўларди! — дедим ҳовлиқиб.
— Бир қўрқитай, дедим-да! Ия, кўппак қани? Қорни очиб, марҳум эгасини унутиб юбордими, дейман?
— Йўқ, бу ерда бир гап бор! Эрталаб шу дарвоза тагида ётганди. Қизиқ…
Уйга кириб, энди ҳаммасини унутаман деб турганимда, яна ўша қўшним дарвозамни тақиллатди.
— Набижон! Ўв, Набижон!
— Ҳа, ака, сира тинч қўймайсиз шекилли! — дедим энсам қотиб.
— Тезроқ юринг, Абдураимнинг қизи топилибди! Айтишларича, қизча бир ҳафта бурун ўлганмиш…
— Нима?! — чўчиб тушдим. Кўз олдимда менга кулиб турган ширингина қизалоқ пайдо бўлди. — Мубина ўлик топилибдими?! — дедим ўпкам тўлиб.
— Ҳа, шунақа! Одамлар, «Ўлдириб кетилган», дейишяпти! Яхшики, теракзорда ишловчи бир йигит Лакининг тинмай бир жойни кавлашга уринаётганини кўриб қолиб, ҳайрон бўлганча озроқ кавласа…
— Ўлдирилибди?! Ё Худо, бу яна нима кўргилик?! — дедим зардам қайнаб.
Роҳатой опанинг уйи олдида тумонат одам йиғилган. Орадан бироз вақт ўтиб, Абдураим ака ҳам пайдо бўлди.
— Келдингми, Абдураим болам? — унга пешвоз чиқди маҳалланинг ёши улуғ одами. — Бандалик, ўғлим…
Аммо Абдураим ака хотиржам ичкарига кириб, Роҳатой опанинг қариндошларига таъзия билдирди. Ажабландим. Наҳотки ота ўз қизининг ваҳшийларча ўлдириб кетилганини билгач ҳам кўз ёш тўкмаса, бир туки қилт этмаса?! Бу одамда юрак борми ўзи?! Ҳатто онгсиз жонивор ҳам боласидан ажралса, бир увуллаб қўяди. Бироқ Абдураим аканинг юз-кўзида, қўйингки, бутун хатти-ҳаракатида аламни ҳам, сиқилишни ҳам кўрмадим.
Шу пайт эшикдан отилиб чиққан Роҳатой опа эрининг ёқасига ёпишди.
— Ярамас, бешафқат ифлос! — бақиришга тушди аёл. — Нега келдинг уйимга?! Эшитдингми, қизинг ўлди, қизимиз ўлди!..
— Мен нима қилай?! — олайди Абдураим ака. — Ким сенга ажраш деди?!
— Ўчир! — бақирди Роҳатой опа. — Бегона аёл билан тутиб олмаганимда сен ифлосга чидаб юргандим, номард!
— Бўлди, бас қил! Қизимни етаклаб чиқиб кетган сен! Мени ортиқча рашк қилиб, ҳаммадан қизғанардинг! Аслида, қизимизни сен ўлдирдинг! — деди-да, машинасига Абдураим ака ўтириб кўздан ғойиб бўлди.
Роҳатой опа эса эрининг ортидан қарғаб қолди:
— Худо жазойингни берсин! Илоҳим, мен билан боламга хиёнат қилганинг учун отангнинг қарғишига учра!
Тун кира бошлагач, бўшашиб ҳовлига қайтдим. Ҳар қанча уринмай уйқу келмас, кўз олдимда беғубор Мубинани кўтарганича, менга қараб кулиб турган Роҳатой опа гавдаланарди. Бир маҳал хонамнинг деразаси ташқаридан тақиллади. Ўрнимдан туриб, деразага қарадим, ҳеч ким йўқ. Сал туриб қаттиқроқ тақиллади. Ҳайрон бўлдим. Яна ҳеч ким йўқ. Шунда пол ўз-ўзидан ғичирлаб, гўё, уйда биров бордек, юрагим ўйнаб кетди. Чироқ ўчди. Бир бизникида эмас, бутун кўчада йилт этган нур йўқ. Касбим электрик бўлгани учун бундай вақтлар қўшнилар чақиришарди. Кўча бошидаги электр тармоғининг бир-икки жойига тегиниб келардим. Бу сафар кўча бошига чиқиш тугул, турган жойимдан қимирлашга ҳам қўрқдим. Шундай бўлса-да, бир амаллаб фонар билан асбобларимни олиб кўчага чиқдим.
Тармоқ кўча бошида, икки юз қадамча нарида эди. Етиб боргач, фонар ёрдамида тармоқни кўздан кечира бошладим. Симларни, транзисторни текширдим. Ҳеч қанақа муаммо тополмай нима қилишни билмай турганимда, кўзим йилт этган бир нарсага тушди. Эллик қадамча наридаги пастликда бир уюм хазон ёняпти. Ёнғин катталашмаслиги учун оловни ўчирмоқчи бўлиб, пастликка тушдим-у, анграйиб қолдим! Шундоқ қаршимда оқ «Жигули» турар, ёнида Абдураим ака чўзилиб ётарди. Қўрқиб кетганимдан нима қилишни билмасдим. Аммо кутилмаганда олов кучайиб, ёнғин катталашди. Жон ҳолатда маҳаллага кириб, одамларни уйғотдим. Бир зумда ёнғин бўлаётган ерга тумонат одам йиғилди. Кўпчилик бўлиб сув ташиб, ёнғинни ўчиргандик ҳамки бирдан тармоқ ишлаб, ҳаммаёқ ёришиб кетди. Мен эса ҳозир кўрган воқеаларимни таҳлил қилмай, калаванинг учини тополмасдим. Шунда қўшним машина топиб келиб, ҳушсиз ётган Абдураим акани марказий касалхонага олиб кетаётганига кўзим тушди. Мен ҳам уларга эргашдим. Хаёлим эса «Абдураим ака нега бу аҳволга тушган?», «Чироқ нима учун ўз-ўзидан ўчиб қолди?», «Деразамни чертган ким?» деган ўйлар билан банд.
Шифокорлар Абдураим аканинг аллақачон жони узилганини маълум қилишди. Аниқланишича, марҳум бўғилиб ўлган, бироқ бўйнида ҳеч қандай из кўринмабди. Ҳамма лол, терговчилар ҳам ҳеч қанақа қотиллик белгисини тополмай ишни якунлади. Марҳумни эртага пешин чиқаришга келишдик.
Қабристондан чиқиб келарканман, кўзим бир чеккада тилини чиқариб турган Лакига тушди. Итни соғ эканини кўриб, очиғи, қувондим ҳам.
— Кўппак қайтиб келибдими?! — яна ҳазил қила бошлади семиз қўшним.
— Ака, ҳеч бўлмаса бугун кулгини бас қилинг! — дедим ялиниб.
— Нима, ёмон гап қилдимми? Бу ит жуда ғалати чиқиб қолди. Кечагина ётганди-ку чўзилиб?! Бугун-чи, худди эгаси ҳозир қабристонга кириб кетгандек, тиржайиб ўтиришини қаранг!
Думини ликиллатиб турган итга қараб, бирдан бутун танам музлаб кетди. Мубинанинг сирли равишда топилиши, деразамни кимдир чертиб кетиши, чироқ ўчиб қолиши, ёнғин чиқиб, Абдураим аканинг вафот этиши ва мана бу садоқатли итнинг кечаси қаёққадир йўқолиши менга ниҳоятда жумбоқли туюлар, бу ишларнинг нима сабабдан юз берганини ўйлаганим сари вужудим музлаб борарди.
Ким қандай ўйласа ўйлайверсин-у, мана шу итга қараб калаванинг асл учини топгандек бўлдим.
Хаёлимга келган бу қўрқинчли ўй менга тинчлик бермас, Абдураим аканинг сирли ўлимида ўз отаси — марҳум Қаҳҳоржон бобонинг қўли борлигига ишонгим келмасди.
Бироқ… Эртасига кўрган манзарам мени тамоман карахт қилиб қўйди. Ишга қабристон томондан кетарканман, мен тарафга қараб келаётган бир аёлга кўзим тушди. Танидим, бу ўша — Абдураим аканинг хуштори ўзига зеб бериб қаёққадир ёлғиз кетарди. Бироз ўтиб аёл кўздан йўқолди. Мени кўпроқ бошқа нарса ажаблантирди. Шу пайтда қабристон эшиги қия очилди-ю, дарвоза тагидан бир қадам ҳам жилмай ётган ўша вафодор Лаки ўрнидан туриб, кимгадир эргашгандек катта йўл бўйлаб кета бошлади. Назаримда, ит ҳалиги аёлнинг изидан борарди.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Просмотров: 55 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar

Saytga kirish
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Ziyoda - Onajonim
2) Yulduz Usmonova - Qadr yig'laydi
3) Manzura - Ishontir
4) Shohruhhon - Sevmadimmi
5) Nekruz Xusniddinzod - Chin do'stlarim
6) Milena Madmusaeva - Dunyo
7) Shohjahon Jo'rayev - Keraksan menga
8) Клава Кока & MORGENSHTERN - Мне пох
9) Sardor Mamadaliyev - Muhabbat dardlari
10) Zohid Rixsiyev (Ummon guruhi) - Sensiz

FOYDALI MASLAHATLA





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Yanvar 2020  »
DushSeshChorPayJumShanYak
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2020