Yakshanba, 08.12.2019, 00:18
www.24soat.com
Приветствую Вас Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [1397]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [884]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [326]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [605]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [424]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [16]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [429]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [213]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [12]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [10]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [263]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [4]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [52]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [16]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [223]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [10]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [13]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [38]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [1]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [1]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [171]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [12]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 7
Xisobot



Jami saytda: 2
Mehmon: 2
Ishtrokchilar: 0
Главная » 2019 » Dekabr » 4 » Минглаб ошиқларни ром қилган соҳибжамоллар (фото)

07:08
Минглаб ошиқларни ром қилган соҳибжамоллар (фото)
Барчамизга яхши маълумки, гўзаллик жуда катта куч. Агар табиат ушбу сифатни малика ёки қироличага тақдим қилган бўлса унинг кучи янада ортади. Бу каби аёллар қўлларининг биргина ишораси билан қаҳрамонларни жасорат кўрсатишга ундар, дунёнинг энг кучли ҳукмдорларини тиз чўкишга мажбур қилардилар. Ушбу мақоламиз орқали тарихдаги энг чиройли маликалар ҳақида сўз юритиб ўтамиз.
Клеопатра

Ушбу исм ҳар бир инсон учун яхши таниш бўлса керак. Миср маликаси бўлмиш Клеопатрага сайёрамизнинг энг чиройли аёли сифатида таъриф берганлар. Малика эрамиздан аввалги биринчи асрда яшаб ўтган ва аксарият гўзаллар каби инжиқ эканлиги билан шуҳрат қозонган. Унинг машҳур ошиқлари Рим императори Цезарь ва нуфузли лашкарбоши Марк Антоний эди. Аммо бу ошиқлар денгизидан бир томчи ҳолос. Малика ўз гўзаллиги ва ёшлигини сақлаб қолиш мақсадида сутли ванналар қабул қилган, эритилган марварид ёрдамида юзларини парваришлаган.  Аммо тарихий фактларнинг бири унинг гўзаллигига нисбатан шубҳа туғдиради. Бу қадимги миср тангасидир. Ушбу танга Миср маликасининг ташқи кўринишини акс эттирган ягона ҳақиқий буюм саналади. Ундаги аёл тасвири эса биз тасаввур қилган ва тарихий фильмлар орқали намойиш қилинган Клеопатра кўринишидан бутунлай ўзгачадир. Қизиқ, у ҳақиқатан ҳам тилларда достон бўлгудай ҳусн соҳибаси эдими? Балки бу ҳусн фақат ўша даврлар учун чиройли саналгандир?
Ян-гуйфэй

Ушбу соҳибжамол Хитой ҳукмдори Сюань-цзуннинг рафиқаси саналган. Малика 8 асрда ҳаёт кечирган бўлиб, унинг тақдири кутилмаган ва қизиқарли эди.

Ночор оилада улғайган гўзал императорнинг қалбидан шунчалар чуқур жой эгаллайдики, у давлат ишларининг барчасини ташлаб қўйганча бор вақтини рафиқасининг ёнида ўтказишга ҳаракат қилади. Орадан вақт ўтиб, бу ҳолат натижаси кўзга ташлана бошлади. Ҳокимиятни императорнинг сон-саноқсиз қариндошлари қўлга олишди, ўзи эса аёлининг ёнидан кетишни ҳам истамасди.

Муҳаббат оқибати эса давлат тўнтариши ва мамлакатни қамраб олган фуқаролар урушига олиб келди.
Анна Болейн

Анна Болейн – Англия қироли Генрих VIIIнинг аёли. У ўз замондошлари ҳотирасида беҳад гўзал инсон қиёфаси билан сақланиб қолган. Тарихий манбаларга кўра, қироличанинг бўйи ўртача ва сарвқомат бўлган. Жигарранг кўзлари ва қалин лаблари қизғиш сочлари-ю оппоқ териси билан бирга жуда чиройли кўринарди. Бундан ташқари аёл жуда ақлли бўлиб, давлат масалаларини аъло даражада тушунган. Бу эса ўша пайтдаги британ тахти вакиллари орасидаги камёб сифат эди.
Сарой амалдорлари қироличанинг ўта чиройли, жозибадор ва ақлли эканлигидан ҳайратга тушардилар. Аммо у мамлакатни узоқ вақт бошқара олмаган. Аёлни ўз эрининг буйруғига кўра қатл қилганлар. Бунга сабаб эса унинг мамлакатга ва эрига ҳиёнат қилгани ҳақидаги гумон эди.

Барбара Радзивилл

Барбара Радзивилларнинг нуфузли ва кучли оиласида туғилган. Қиз 17 ёшга кирганда саркарда Станиславга турмушга чиқиб, ўғил фарзандни дунёга келтиради ва орадан 5 йил ўтгач бева қолади.

Аммо ёлғизлик йиллари узоқ давом этмади. Орадан яна 5 йил ўтгач малика Буюк Княз Сигизмунд билан никоҳдан ўтди. Бир йилдан сўнг княз тахтга эга чиқди, Барбара эса Полша қироличасига айланди. Айтиш керакки, аёл мамлакатнинг энг чиройли инсонларидан бири бўлган. Унга атаб шеърлар, баллада ва поемалар ёзилган. Аммо Барбара фақатгина ўз эрини севган, умрининг охирига қадар унга содиқ бўлиб ўтган. Бироқ, аёлнинг ҳаёти узоқ давом этмади. Расмий тож кийиш маросимидан 1 йил кейин Барбара бирдагина ўзини ёмон ҳис қила бошлади ва тасодифан тушунарсиз сабаб билан оламдан ўтди. Инсонлар унинг заҳарлангани ҳақида гапира бошладилар. Қиролича бу пайтда атиги 30 ёшга кирган эди.
Нефертити

Қадимги Миср маликаси Нефертитининг исми "соҳибжамол келди” тарзида таржима қилинади. Ушбу аёлнинг ҳусни ҳақида турли ҳайкаллар, ёзма маълумотларга кўра ҳулоса қилиш мумкин. Уларнинг барчасида фиръавн Аменхотеп рафиқасининг самовий гўзаллиги таърифлаб берилган. Афсоналарга кўра, бу каби ҳуснни мисрликлар ҳеч қачон кўришмаган. Шу сабабли бетакрор Нефертитининг тимсоли барча ибодатхоналарга тушириб чиқилган. Орадан бир неча асрлар ўтган бўлса ҳам унинг гўзаллиги ҳамон рассомлар ва шоирларни илҳомлантириб келади. Ҳайкалтарошлар эса унинг ҳуснига ром бўлганча ижод қиладилар.
Малика Тамара

Грузинлар маликаси Тамара номи давлатнинг гуллаб-яшнаган даври ила боғланади. Тамарага бағишланган шеърларда унинг қомати тик дарахтга, юзи эса кулиб турган қуёшга қиёсланган. Шоирлар ўз асарларида унинг қанчалар ақлли ва адолатли бўлганини ҳам ёдга олиб ўтганлар. Қизиғи шундаки, у нафақат чиройи, балки лашкарбошилик қобилияти билан ҳам ном қозонган. Тамара собиқ эри билан жанг қилиб, уни Тбилиси яқинида тор-мор келтиради.
Маликага Византия подшоҳлари ва шарқий ўлка ҳукмдорлари совчи қўядилар. Аммо у ўзи учун жуфтни юрагининг сўзи билан танлаган ва бутун умр севган ёри билан бахтли ҳаёт кечирган.

Симонетта Веспуччи

Симонетта Веспуччи – уйғониш даврининг энг машҳур шахсларидан биридир. Симонетта Флоренциянинг биринчи рақамли гўзали бўлган, айнан унинг кўмаги билан италян рассоми Сандро Боттичелли ўз шедеврларини яратган. Малика ўз даврининг энг машҳур қизларидан саналган, унинг атрофидаги ошиқларнинг сон-саноғи кўринмас ва барчаси қизнинг розилигидан умидвор эдилар.
Қизиғи, унинг ошиқлари орасида ўзаро рақобат бўлмаган. Симонетта эркаклар томонидан кўриб кўз тўймайдиган санъат асари каби эди. Ҳаттоки аёллар ҳам ўз рақибалари бўлмиш бу қизга ҳасад билан назар ташламаганлар. Улар маликанинг ҳуснидан лол бўлар, унинг аҳлоқи ва  меҳрибонлиги ҳақида тўлқинланиб сўзлашарди.

Маргарита Наваррская

Ушбу соҳибжамолнинг асл исми Маргатира Де Валуа бўлиб, у Франция қироли Генрих II ва Екатерина Медичининг қизи эди.

Маликанинг гўзаллиги ва ошиқларининг сони ҳақида кўп кўплаб афсоналар юрарди. Айтишларича, унинг ҳуснига ўз қариндошлари ҳам ошиқ бўлиб қолган эканлар. Аммо қизни сиёсий мақсадларда Қирол Генрих Де Бурбонга турмушга берадилар. Қиз уни машҳур Варфолом кечасида қутқариб қолган ва асир каби сақланаётган Луврдан қочиб кетиши учун имкон яратиб берган. Аммо шунга қарамасдан Маргаританинг қирол билан бўлган никоҳи узоқ давом этмади.  Аёл узоқ йиллар давомида ошиқлар орзуси бўлиб ёлғиз яшайверди.
Мария Стюарт

Мария Шотландиянинг маликаси, қирол Яков Vнинг ягона вориси эди. Малика 16 ёшга тўлган пайтида уни Франция қироли Францис IIга турмушга берадилар. Орадан ярим йил ўтиб у бева қолади. Саройдаги маккорликлар ва ўйинларга бардош бера олмаган малика ўз ватанига келади. Ушбу соҳибжамолнинг қалбини забт этиш кўпчиликнинг орзуси эди, аммо буни фақатгина лорд Дорнли амалга ошира олди ҳолос. Оқибатда малика айнан унга турмушга чиқди.
Анна Ярославна

Буюк Киев князи Донишманд Ярослав ўз пайтида жаҳоннинг сиёсий майдонидаги энг нуфузли шахслардан бири бўлган. Бунга қадар у Европанинг кучли сулолалари билан қариндошлик алоқаларини ўрнатиш усулини олиб бораётган эди. Оқибатда унинг қизларидан бири ҳам Француз қироли Генрих Iга турмушга чиқади. Тарихий манбаларда келтирилишича, Генрих илк марта ўз ёри Аннани кўрганда унинг ошиқи беқарорига айланиб қолган. Сарой аҳли эса янги қироличани салкам илоҳийлаштириб юборганлар.
У тарихдаги энг чиройли ҳукмдорлардан бири эди. Анна Генрих Iга 3 нафар ўғил фарзанд тортиқ этган.

Эрон маликаси Анис аль Долях

Ушбу аёл ҳақиқатан қизиқарли шахс бўлиб, ўз пайтида гўзаллик тимсоли саналган. Унинг ошиқлари жуда кўп эди, улардан 13 таси маликадан рад жавобини олгани учун ўз жонларига қасд қилганлар. Анис аль Долях турмушга чиққан ва 4 нафар фарзанд кўрган. Аммо ажрашиб кетган ва орадан бир муддат ўтиб иккинчи бор турмуш қурган. У аёллар эркинлиги ва ҳуқуқлари учун курашган Эрондаги илк инсонлардан бири бўлган. Бундан ташқари малика ҳамиша Европа услубида кийинишга ҳаракат қилган ва бу орқали Эронликларни ҳайратга солиб ҳам турган.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР | Просмотров: 34 | | Теги: #Yangilik, #новости, #habarlar, #newsuz, #uznews, #xabarlar, #Yangiliklar, #news, #ahborot | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar

Saytga kirish
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Munisa Rizaeva - Kuch ber (Video klip va MP3)
2) Otabek Mutalho'jaev - Kechir do'stim (Video KLIP va MP3)
3) Dilso'z - Alla (Video klip va MP3)
4) Zohirshoh Jo'raev - Olib ketma (Video klip va MP3)
5) Sharof Mukimov - Popuri
6) Zohid Rixsiyev - Lablari g'uncha
7) Rayhon - Alda
8) Otabek Mutalhujaev - Kechir dustim
9) Salikh - 3:33
10) Sevinch Mo'minova - Dil yaralab

FOYDALI MASLAHATLA





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Dekabr 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2019
uCoz