Payshanba, 06.08.2020, 10:24
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2183]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1661]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [499]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1117]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [691]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [681]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [406]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [22]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [381]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [99]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [17]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [456]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [32]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [67]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [269]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [14]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 20
Mehmon: 20
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Iyul » 13 » Коронавирус бўптими? Керакмас унақа келин, тўйни тўхтат!..

06:50
Коронавирус бўптими? Керакмас унақа келин, тўйни тўхтат!..
Собиқ Соғлиқни сақлаш вазири, тиббиёт фанлари доктори А. Алиевнинг «Kun»га берган «Коронавирус хотин-қизларда бепуштлик чақириши эҳтимоли бор» номли сарлавҳали интервьюсини ўқиб, саволлар туғилди.

Анвар Алимовнинг айтишича, «…айни пайтда касаллик юқтираётганларнинг учдан икки қисми эркаклар, учдан бир қисми аёллар ҳисобланади. Бу организмдаги хромосомаларнинг тузилиши билан боғлиқ. Хромосомалар эса иммун тизимига таъсир кўрсатади. Лекин ҳозирги маълумотларга кўра, коронавирус инфекцияси хотин-қизларда бепуштлик чақириши эҳтимоли башорат қилинмоқда».

Бу исталган кишини жиддий хавотирга соладиган гап. Интернетни титкилаб чиқдим, рус ва инглиз тилидаги мақолаларни ўқидим. Баъзи сайтлардаги мақолаларда аёл ва эркакнинг пуштига таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида гипотезалар илгари сурилган, аммо бирортасида ҳам клиник далил топилмагани айтилган. Ўша пуштни куйдириши прогноз қилинаётган тадқиқотлар (Хитойга тегишли) баъзи нашрлар томонидан "фактчекинг” қилинганда қисман ёки тўлиқ инкор қилинган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг "Ковид-19нинг клиник бошқаруви” (2020 йил, май) китобчасида бу ҳақда гап ҳам йўқ. Аслида, гипотезалар тасдиқланиши учун аёл (эркак) гуруҳлари узоқ вақт давомида кузатилиши, илмий-амалий чуқур анализ қилиниши даркор. Коронавируслар оиласига кирадиган «Covid-19» билан одамзод ўтган йилнинг охирида биринчи бор танишди-ку! Тўлиқ хулоса қилинишига жуда эрталигини ҳамма бир овоздан ёзган.

Ҳурматли профессор А. Алимов қайси тадқиқотга асосланиб бу фикрни айтяптилар? Барча мақолалар репродуктив саломатликка таъсири ҳали клиник жиҳатдан тўлиқ исботини топмаган деб тугаган бўлса! Қайси илмий мақолани тилга олдилар? Ўзбекистон шароитида олимлар томонидан илгари сурилаётган бу каби гипотезаларни текшириш имконлари борми? Ҳали тасдиғини топмаган бу таги номаълум прогнозни шундоқ ҳам пандемия-инфодемияда яшаётган жамиятимизга қандай фойдаси бор?

Мени ташвишга соладигани профессорнинг бу гапини чала-ярим эшитиб, ўқиб олган одамларимизнинг аёлларга муносабатлари ўзгариши мумкинлигида! Уйда даволанаётган оиланинг эшиги тагига карантин сақланиши учун Миллий гвардия ходими келишининг ўзи қанча стресс! Қўни-қўшнилар тугул, ўзингни яқинларинг кейинчалик сенга кенг феъллик қиладими-йўқми, буям номаълум. Коронавирусга чалинган келинлар, турмушга чиқмаган қизларнинг тақдири билан ҳозир ҳазиллашиб бўладими? Бу гапни чала-ярим эшитган баъзи ота-оналар «Коронавирус бўптими? Керакмас унақа келин, тўйни тўхтат!..» демаслигига ким кафолат бера олади? Гипотеза нима-ю факт нима, фарқлай оладиганлар қанча ўзи орамизда?

Олимларки, гипотезаларни жамият кайфияти билан ҳисоблашмасдан туриб гапириб юборса, қолган оддий халқ ичида юрган вирус афсоналарига нима десак экан?

Албатта, соҳа эгалари, ҳақиқий мутахассислар «COVID 19″нинг келгуси ҳаракати, одамлар саломатлигида қолдирадиган асорати ҳақида ҳозирдан бош қотиряптилар. Аммо якдил ва конкрет хулоса ҳозирча йўқ экан, бу гапларни эълон қилишдан мантиқ йўқ.

Асосий масала, ҳозир вирусни юқтирмаслик, контактни чеклаш. Юққан бўлса, тўғри ҳаракат қилиб даволаш. Шу босқичда дунё депсиниб турган пайтда, подадан олдин чанг чиқариб, вирус юқтирган (эҳтимоли бўлган) аёлларимизни (уларнинг яқинларини) ваҳимага солишнинг ҳеч ҳожати йўқ, деб ўйлайман.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 | Ko'rildi: 27 | Qo'shdi: #новости, #habarlar, #xabarlar, #ahborot, #newsuz, #news, #uznews, #Yangilik, #Yangiliklar | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Yusufxon Nurmatov - Chiroyligim (Slow version)
2) Farrux Hamrayev - Yo Rasululloh
3) Dildora Niyozova - Popuri 2020
4) Ziyoda va Zohid Rixsiyev - Qora atirgulni eslayman (MashUp)
5) Manzura - Yondi yurak (Solo version)
6) Yusufxon Nurmatov - Shunchaki (cover Shahzoda)
7) Jamshid Abduazimov - Gulim
8) O'ktam Kamalov - Toshkentchasiga
9) Bad Boy - 4 yilli udar
10) Ulug'bek Rahmatullayev - Bemor (New version 2020)

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Iyul 2020  »
DushSeshChorPayJumShanYak
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2020