Juma, 10.07.2020, 17:53
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2120]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1608]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [489]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1046]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [672]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [35]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [661]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [380]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [19]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [364]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [8]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [98]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [17]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [423]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [32]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [65]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [258]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [14]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 22
Mehmon: 22
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Iyul » 1 » Хўрланган мардикор аёл

13:25
Хўрланган мардикор аёл
Қўйлиқ шоҳ бекати ёнгинасида мардикор бозори бор. У ерда турли ёшдаги қиз-жувонлару йигитларни кўрасиз. Улар ҳар бир ўтаётган машинага умид билан тикилишади. Тўхтаган машинанинг олдига эса худди қушдек учиб бориб, атрофини ўраб олишади.
Паркент туманига бориш учун бекатда ҳамкасбимни кутиб ўтирдим. Юқоридаги манзарани анча кузатдим. Аксини олгандек, ҳамкасбим ҳам тезроқ кела қолмади. Хизмат сафари билан Тошкент вилоятига чиқмоқчи эдик. Вақтнинг тезроқ ўтишини истаб, мардикор аёллар томон юрдим. Атрофимга дарҳол қизлар, аёллар йиғилишди. Ёшлари мендан катта бўлса-да, улар "Опажон, иш борми?”, дея менга жавдираб қарашарди. "Ҳамма ишни бажариш қўлимдан келади, фақат пулини берсангиз бўлди”, деди ўрта ёшлардаги аёл.

— Асосан нима иш қиласиз? — дедим унга раҳмим келиб.

— Айтган барча юмушларингизни  қилиб кетавераман.

— Ер чопишни биласизми? — дея қизиқиб сўрадим унинг қадоқ қўлларига, офтобдан қорайган сўлғин юзларига қараб.

— Албатта. Ундай ишларни бир зумда қотириб ташлаймиз.

— Илгари ҳам шундай ишни қилганмисиз? Қанча тўлашган?

— Баҳорда бунақа юмушлар кўп бўлади. Ишга олиб кетганлар ўн-йигирма минг сўм беришарди.

— Кун бўйи шу иш билан шуғулланармидингиз?

— Ерига қараб. Айрим одамлар жудаям инжиқ бўлади. Ағдарган ерингизнинг кесакларини ҳам майдалаб беришни сўрашади. Бу кўп вақтни олади.

— Ҳа, тушунарли, — дедим аёлгинага раҳмим келиб. — Агар вақтингизни олмасам, бу ердаги иш ҳақида гапириб беринг.

Аёл жим бўлиб қолди. Кейин мени бир четга тортди. Ўша ердаги ўриндиққа ўтириб олдик.

Кейин у ҳасрат дафтарини очди…

"Исмим Гулчирой. Аммо Гулчиройнинг чиройидан асар ҳам қолмади. Турмушнинг ғам-андуҳлари, оғир меҳнат мени анчагина толиқтириб қўйди. Аммо Худога шукур қиламанки, иккита ўғлим бор. Улар суянчиқларим. Қариганимда белимнинг дармони, кўзимнинг қуввати. Дадаси инсульт бўлиб вафот этди. Рўзғорнинг барча ташвиши менинг гарданимга тушди. Эркаксиз уй зимистонга ўхшаркан. Туртиниб-суртиниб, тирикчилик учун шу ерларда юраман. Эркак кишининг топганида барака бўларкан. Турмуш ўртоғим ишлаганида мен фарзандларим тарбияси билан машғул эдим. Энди бўлса…

Ҳеч кимнинг бошига бундай кўргилик тушмасин. Гоҳида одамларга қараб туриб, айримларидан нафратланиб кетаман. Яхши ҳамки фарзандларим бор. Шулар билан овунаман. Дардларимни уларга айтиб, енгил тортаман.

Дастлаб биринчи бор бу ерга келганимда соддалигимдан панд еганман. Инсон ўта содда ҳам бўлмаслиги керак экан. Ўшанда ёши биздан каттароқ киши келиб "Ким ойна артишга боради?” деб сўради. Мен шоша-пиша уларнинг ёнига бориб "Мени олиб кета қолинг! Мен ойнангизни яхшилаб артиб бераман”, дебман. У киши менга бошдан-оёқ разм солди-да, машинасининг эшигини очди. Ўша атрофдаги бир-иккита аёллар менга қараб кулишди. Кулгисининг сабабини билолмай, иш топилганига хурсанд бўлиб, ҳайрон бўлганимча машинага ўтирдим.

У киши мени шаҳарнинг марказидаги кўп қаватли уйлардан бирига олиб кирди. Кейин менга чой қўйишни буюрди. Ҳайрон бўлдим. Ошхонага чиқиб чой қуйдим. Бояги киши ўша ердаги музлаткични очиб, ичидан колбаса, пишлоқ олди-да, тарелкага чиройли қилиб кесиб, стол устига ҳар хил ичимликлар  билан уларни қўйди. Мен чой дамладим-да, унга юзландим:

— Кечирасиз, вақтим тиғиз.  Ишга кириша қолай.

— Шошилиб нима қиласиз, жонидан. Бир пиёла чой ичиб олайлик. Кейин ишимизни бошлайверамиз, — дея беўхшов кулди у.

— Сиз бемалол нонуштангизни қилаверинг. Менга артиладиган ойналарни кўрсатинг, ишимни бажараман, — дедим яна унга.

— Ўтиринг, еб қўймайман! Бир келиб қолибсиз-да энди, — дея у ўзига ярашмаган эпчиллик билан қўлимдан ушлаб, стулга ўтқизди. — Нима ичасиз? Ароқми, коньякми, виноми? Барчаси мўҳайё. Қайси биридан қўяй!

— Узр, мен ичмайман. Кўнглингизга ёққанини ўзингиз ичаверинг.

— Бунча таранг қилдингиз, асалим. Бундай оҳу кўзларни қаердан олгансиз? Битта қаранг, биттагина! Сазамни ўлдирманг энди. Қайрилма қошларингиз, найзадек киприкларингиз, нақш олмадек юзларингиз одамни адойи тамом қилади-ку! Битта нигоҳ ташланг энди.

Унга нафрат билан тикилдим.

— Оҳ, оҳ! Бу кўзлар. Нақ сени тешиб юбораман дейди-я. Бунга қайси эркак дош бероларкан! Қани, асалим, дастурхонга қаранг!

— Мен нонушта қилганман, раҳмат, — дея ўрнимдан турдим-да, ваннахонасини излаб, у ерга кирдим. Ўша ердаги докани олиб, намлаб,  ойналарни артиш учун ортимга қайрилдим. Шу пайт бояги киши кириб келди-да, ҳе йўқ, бе йўқ мени қучоқлаб олди.

— Мунча шошмасангиз, жонидан. Улгурардик ахир, — дея мени ётоғига тортқилай бошлади.

— Қўйворинг деяпман, ҳозир дод соламан! — дея унинг омбурдек қаттиқ қўлларидан қутулишга ҳаракат қилдим.

— Мунча ноз қилмасангиз. Ахир шунинг учун келгансиз-ку! Мен сизни мажбур қилганим йўқ! — дея у мени ётоғига судраб киритди.

Шартта қўлидан тишладим-у, ётоғидан чиқдим. У войвойлаб қолди.

— Уялмайсизми? Сизнинг ҳам опа-синглингиз бордир! Мен бу ерга иш излаб келгандим, — дедим титраб.

— Ия, ҳали сен "Ойна артиш” паролини билмайсанми? — дея  у мени сенсираганча ажабланиб сўради.

Кейин эса тушунтириб берди. Бу парол енгил табиатли аёллар учун экан. Улар эркакларнинг кўнглини овларкан. Менинг мақсадим бошқалигини билгач, бояги кишининг жазаваси тутди:

— Бор йўқол, қанжиқ! Аввалроқ шундай демайсанми! Мени овора қилмасдан!

Дарҳол эшикни қарсиллатиб ёпдим-да, зинапоялардан ўқдек учганимча тушиб кетдим. Бозордаги хотинларнинг нима учун кулганини энди англагандай бўлдим. Сўнгра мардикор бозоридаги аёллардан суриштириб, қандай ишга, неча пул олишни ёки сўрашни билиб олдим.

Бир куни бир бойваччанинг хонадонини йиғиштиришга бордим. Эрталабдан кечгача тиним билмасдан уйини тозаладим. Кетишимдан олдин, уй эгасидан хизмат ҳақимни сўрадим. Гапим унга ёқмади, шекилли, башарасини бужмайтирди-да, ҳожатхонага кирди. Кейин у ердан чиқди-да, менга нописандлик билан деди:

— Ҳожатхонани ҳам тозалаб кетинг. Пулни ўша ерга қўйдим.

Айтилган жойга кириб, у ердаги аҳволни кўриб, хўрлигим келди. Ноинсоф, ортидан сув қуйиб юборишни ўзига эп кўрмабди. Пулни бўлса атайлабдан сув тортадиган жойга қўйибди. Ноилож сувни тортдим-да, ўша ифлоснинг исқиртини ювиб юбордим. Пулни олдим-у, бу хонадондан тезроқ чиқиб кетишга ошиқдим. Чунки мени худди кимдир бўғаётгандек ҳис қилдим ўзимни. Йўлда кетиб борарканман, кўзларимга ўз-ўзидан ёш қуйиларди…

Шу пайт ҳамкасбим Шукур келиб, мени шошилтирди. Мен бу аёлга қандай тасалли ҳам беришни билмасдан, хайрлашиб ҳамкасбимнинг машинасига ўтириб кетдим. Кетяпман-у, хаёлимда аёл айтиб берган ноинсоф эркакни кўз олдимга келтириб, ундан нафратланиб кетдим.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 54 | Qo'shdi: #news, #Yangilik, #newsuz, #новости, #uznews, #xabarlar, #habarlar, #ahborot, #Yangiliklar | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Shohruh (Ummon) - Ketarsan
2) Zohid Rixsiyev (Ummon) - Xiyonat
3) Shohruh - Миллионы
4) Munisa Rizaeva - Dil
5) Imron - Popuri (2020)
6) Shahzoda - Dilam
7) Manzura - Nayomadi
8) Zohid Rixsiyev - Yetolmadim
9) Shohruhxon - Devona
10) Ziyoda - Unut

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Iyul 2020  »
DushSeshChorPayJumShanYak
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2020