Chorshanba, 12.08.2020, 16:04
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2195]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1674]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [501]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1147]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [692]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [684]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [411]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [382]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [100]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [473]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [32]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [271]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 10
Mehmon: 10
Ishtrokchilar: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Iyul » 22 » Юз ўгирган бахти билан юзлашган аёл

09:15
Юз ўгирган бахти билан юзлашган аёл
— Гавҳар опа, навбатдаги режамизни муассисларга тасдиқлатиб келишимиз керак экан, — деди эшикни тақиллатиб, сўнг қия очган котиба қиз Рухшона.
— Ие, янгилик-ку, — деди Гавҳар кулимсираб. — Ўзи нимагадир ақли етарканми?

— Билмасам, балки, шунчаки «Нимага пул бераётганимизни билиб қўяйлик», деган фикрдадир. Эҳтимол, чиндан ҳам ноширлик ишига ақли етар, — деди Рухшона.

— Ҳа, майли, «Олиб кел», деса, олиб борамиз-да. Мен боришим шарт эканми? Балки, дизайнер Тўлқинжонни юборармиз? — деди Гавҳар.

Тўғриси, Гавҳарнинг ҳозир ҳеч кимни кўргиси, ҳеч ким билан гаплашгиси келмаётганди. Ёши ўтгани сайин териси юпқалашаётгандек эди. Бунинг устига, ҳамманинг, айниқса, қариндош-уруғ, қўни-қўшниларнинг кўзи унда. Ўтган ҳафта кайфияти анча яхши эди. Ёғаётган қор завқини қўзғатган, ҳатто ҳовлида Қорбобо ясаб, қорбўрон ўйнаётган болаларга қўшилиб хурсандчилик қилган ҳам эди. Чунки ўтган ҳафтада курсдош ўртоғининг туғилган куни муносабати билан кафеда ўтиришган, деярли барча дугоналари Гавҳарга: «Сенга маза! Ўзинг хон, кўланканг майдон. Хоҳласанг, шанба, якшанбада қуёш ёйилгунча ухлайсан. Хоҳласанг, кечқурун театр, концертга борасан. Бошингда тергаб турадиган эринг, ғингшиётган болаларинг йўқ. Турмушга чиқишга шошма! Жон жон ўзингнинг жонинг», — дейишди.

Гавҳар Яратганнинг аёл учун атаган неъматларидан бебаҳра бўлиш ҳатто тошюрак бандани ҳам қийнашини ҳис қилса-да, дугоналарининг гапи ланғиллаб ётган қалбига малҳам бўлганди.

Бу ҳафта эса дилхиралик билан бошланди. Аммасининг қўшниси унга вилоятдан иш ахтариб келган қирқлардан ошган эркакни топибди.

Аммаси: «Вой, Гавҳар ўқиган, бир ташкилотнинг раҳбари. Ўзига яраша обрўси бор. Энди уй-жойи йўқ эркакни дейдими?» — деса, қўшниси: «У одам уйимда ижарада турибди. Уй-жойи бўлмаса-да, бўйдоқ эркак. Гавҳаройнинг отаси, ака-укалари кўплашиб бошпана қилиб беришар, шунча йил шаънига доғ туширмаган қизларини кўчага ташлаб қўймас», — деганмиш. Боз устига аммаси бу гапларни Гавҳарнинг бўш-баёвгина, чумолига ҳам озор етказмайдиган онасига оқизмай-томизмай айтибди. «Қўшним эл ичида юрган аёл. «Жиянингиз энди ёш эмас, фарзанд кўрадиган вақти ўтиб кетяпти, ҳеч бўлмаса, иккита бола кўришга улгуриши керак. Ҳеч кимнинг бетига қараб ўтирмасин, менинг ижарачимни маҳкам ушласин», деди. Яхши бўлса, кўнгли кўнглига мос тушса, яшаб кетар. Бўшашиб ўтиравермай, қизингизни кўндиринг», — деб кетганмиш.

Бу гапларни эшитиб, Гавҳарнинг хўрлиги келди. Наҳот ўттиз йилдан ортиқ сақлаган шаъни, малоҳатини шу номаълум одам учун асраган бўлса? Одамларга нима бўлган ўзи?

… Котиба қиз ўз хабари билан раҳбарининг кўнглидаги ғам дарёсини чайқатиб юборган эди. Гавҳар эса ҳозир ана шу дунёда яшагиси, ёшлик пайтида ҳуда-беҳуда қилган кибрлари учун ўзини жазолагиси келаётган эди.

— Ҳа, нима деяётган эдим? Шу дизайнернинг ўзи қилинган режаю, бажарилаётган ишларни флешкада муассиснинг олдига кўтариб борса бўлмас эканми? — дея гапини такрорлади Гавҳар оғриқли хаёллардан узилмаган ҳолда.

— Ўринбосаримиз Тўлқин акага сиз айтган гапни айтган экан. Лекин у киши: «Мендан ижодий жараён ҳақида сўрашса, довдираб қолишим мумкин. Гавҳар опа ташкилотимизнинг ҳар бир нуқтасини яхши билади. Яхшиси, ўша киши бора қолсин. Бунинг устига, муассисларимизда катта ўзгариш бўлган. Бизга қадрдон Шукур ака кетган. Ўрнига Сарвар Азизович деган янги одам келган. Феъл-атворини билмасак, деяпти. Чўчияпти. Ўринбосаримизнинг ҳам фикри шу.

Ўринбосар айтдими, демак, тортишиб ўтиришга ҳожат йўқ. Гавҳар ўрнидан турди.

— Ишқилиб, у киши бизни қабул қилармикин? Биздан бошқаям минг битта ташвиши бордир? Фақат бизга муассис бўлмаса керак? — деди.

— «Тушдан кейин келаверишсин», — деган экан. Демак, қабул қилади, — деди Рухшона.

* * *

«Қабулхонаси, котибасигача ўзгартирибди. Мебеллар, пардаларни янгилабди. Демак, анча жойларни кўрган одам, жўн бўлмаса керак. Мен бўлса, кундалик юриш-туришим билан келаверибман. Барибир, муассисларда яхши таассурот қолдириш керак, бўлмаса, оқизиб турганини томизмай ҳам қўйиши мумкин»… Ичидан ўтаётган бу фикрлар Гавҳарни ўнғайсизлантирди. Ниҳоятда дидли кийинган, тирноғидан тортиб сочигача бирорта нуқсон сезилмаётган котиба олдида Гавҳар ўзини анча ғариб сезди. Аслида, у ҳам ёмон кийинмасди, ўзига қараб юрарди. Шу кеча уйида давом этган можаро, аммаси келиб кетганидан сўнг кўтарилган гап-сўз руҳиятига таъсир этиб, бугун ҳафсаласиз келганди.

Гавҳар котибанинг ишораси билан ўзларига муассислик қилаётган ташкилот раҳбарининг хонасига қадам қўйди. Унинг кўзи ташкилот раҳбарларининг салобат, савлатли киши эканлигига ўрганиб қолганди. Лекин янги раҳбар қотмагина, ҳаракатлари чаққон эркак бўлиб, у Гавҳарни ўрнидан туриб қарши олди. Қўлини узатмади. Гавҳар ҳам таомилга кўра салом берди-да, кўп ҳам қарамади. Лекин ўша битта, қисқа нигоҳда эркакнинг нимасидир танишдек туйилди. «Эҳтимол, бирорта мажлисда кўргандирман, балки, шунчаки кимгадир ўхшатгандирман», деб ўйлади Гавҳар.

— Аслида, мен сизларнинг ҳозирги қилаётган ишларингиз, чоп этилаётган китоблар, журналлар, кейинги режаларингизни интернет орқали билиб, кейин суҳбатга чақирсам бўларди-ю, лекин сиз билан кўришиш истаги устун чиқди, — деди янги раҳбар.

У бу гапни сўрашиш оҳангида эмас, бошқача қувонч билан маҳзунлик орасида айтди. Гавҳар энди бошини кўтариб қаради. Лекин аниқ эслолмади.

— Биз танишмизми? Мен сизни тушунмадим, — деди Гавҳар.

«Қаерда, қачон танишган эканмиз? Нега мен билан кўришгиси келади?» Бу каби саволлардан Гавҳар ўзини баттар ўнғайсиз ҳис қиларди. Бу орада котиба кумуш патнисчада қаҳва олиб кирди. Мўъжаз қутида шоколад, кумуш қошиқча — ҳаммаси рисоладагидек эди.

— Танишмиз десам ҳам, нотанишмиз, десам ҳам бўлаверади. Тўғрироғи, сиз мени фақат бир марта кўргансиз. Эҳтимол, ўшанда ҳам менга дурустроқ қарамагандирсиз. Чунки мен қоронғи тарафда тургандим, — деди янги раҳбар котибаси чиқиб кетгач, илтифот билан Гавҳарни қаҳва ичишга ундаб.

— Ўлай агар, ҳеч нарсани эслай олмаяпман, Сарвар…

Гавҳарнинг хаёлида ҳамма нарса ағдар-тўнтар бўлиб кетгани учун янги раҳбарининг исмининг давомини ҳам унутгандек эди.

— Азизович… Лекин Азизович бўлганимга кўп бўлмади. Шунчаки Сарвар ака десангиз ҳам бўлаверади. Талабалигимизда Санам исмли курсдошингиз бўларди, хоразмлик. Ҳозир муносабатларингиз узилиб кетган бўлса керак, — деди Сарвар Азизович Гавҳарга синчков қараб, қаҳва ҳўпларкан.

— Ҳа, эсимда… Ҳамма учун куюниб юрадиган, дунёнинг ташвишини елкасига олиб, бундан ўзи суюнадиган қиз эди. Бир-икки марта учрашувларга келганди, кейин кўринмай қолди, — деди Гавҳар.

— Биз Санам билан битта хонадонда ижарада турардик. Фақат икковимиз эмас, кўпчилик эдик. Санам менга: «Сарвар, жуда қобилиятли йигитсиз. Аммо негадир тортинчоқсиз, сизга удли-шудли, гап-сўзлари ўткир бир рафиқа керак. Боз устига, у шаҳарлик бўлса, янаям яхши. Чунки катта шаҳарда иқтидорингизни юзага чиқариш осон бўлади, ҳам уй, ҳам прописка деб қийналиб юрмайсиз», деди. Мен Санамнинг гаписиз ҳам анча-мунча тортинчоқ эканимни, ўзим мустақил бир нарсани ҳал қилишга қийналишимни билардим. Шунинг учун Санамнинг гапи менга маъқул тушди ва унинг: «Сизга ўзим шундай қизни топиб бераман», — деганига ишондим.

Эслади, Гавҳар эслади. Бу воқеа хотирасининг бир чеккасига кўмилиб кетган экан.

* * *

— Гавҳар, сиз серғайрат, дадил қизсиз. Ота-онангизнинг ҳам имкониятлари яхши. Мен бир қобилиятли йигитни биламан. Унга руҳий мадад керак. Юзага чиқиб кетса, кўп яхшиликларни қилишга қодир. Сиз ҳам турмуш ўртоғингизни кўтариб қўйганингиз учун кейинчалик хурсанд бўлиб юрасиз, — деди Санам бир куни ёлғиз қолишганида Гавҳарга.

— Шундай ноёб номзодни бегона қилмоқчимисиз? Ўзингиз эгаллаб қўя қолмайсизми? — ҳазил тариқасида бошланган гапни Гавҳар ҳам ҳазил оҳангида давом эттирди.

— Унга шаҳарлик қиз керак. Уй, прописка, дегандек. Барибир, йигитингиз йўқ, келинг, Сарвар билан таништириб қўяй, сиз шу савоб ишни қилинг, — деди Санам.

— Қизиқсиз-а, худди одам ҳақида эмас, буюм ҳақида сўз бораётгандек гапирасиз-а! Нима, мен сизга хайрия ташкилотиманми? Қиз боламан, кўнглим бор, севиб, севилишни истайман! — Гавҳарнинг чинакам аччиғи чиқди.

— Севсангиз, севишга, севилсангиз, севилишга арзийди. Фақат сал тортинчоқ. Уни ўзига, ўз иқтидорига ишонтириш, ёнида куч-мадад бериб туриш керак. Бу савоб иш-ку! — дея куйиб-пишди Санам.

— Бунақаларни, яъни қиз боланинг елкасига оёқ қўйиб кўтарилмоқчи бўлганларни латта дейишади, тортинчоқ эмас! — Гавҳар тобора кескинлашарди.

— Ҳеч ҳам-да, латта деб умуман ношудларга айтса бўлади. Бу йигит жудаям иқтидорли, истеъдоди увол бўлмасин, дейман-да. Гавҳар, ақлли қизсиз. Илтимосим шамолда қолмасин. Шу йигит билан бир кўришинг. Ёқтириб қоласиз, суҳбатлашсангиз…

Хуллас, қайсидир кун дарс тугаши маҳал Сарвар келадиган бўлди. Гавҳар бу учрашувни мутлақо истамас, агар учрашса ҳам унга Санамга айтганидан-да кескинроқ гапларни айтгиси келарди.

* * *

— Эсладингиз-а, эсладингиз! — деди Сарвар Азизович қаҳвадан ҳўпларкан.

Гавҳар қизариб кетганди. «Демак, мени, шахсан мени бу суҳбатга чақиргани бежиз эмас экан-да! «Қара, мен қанчалар баланд даражага етдим», деб ўзини кўз-кўзламоқчи экан-да», деб ўйлади қиз. «Мени писанд қилмагандинг, ҳатто оддийгина танишув суҳбатини ҳам раво кўрмагандинг. Тақдир эса кибрингни ёлғизлик билан жазолади…» Сарвар Азизович ортиқча гап қилмаётган бўлса-да, Гавҳар ўзи билан ўзи олишарди.

* * *

Сарвар, ҳақиқатан ҳам, тортинчоқ йигит экан. Коридорда чироқ ўчиб қолганми, қоронғироқ, Гавҳар эса аудитория эшиги тагида турарди.

— Мен Гавҳар исмли қизни ахтариб юргандим, — деди йигит.

Унинг мулойим гап оҳанги ҳам Гавҳарнинг асабига тегди.

— Гавҳар кетиб қолди, — деди қиз.

Йигитнинг нигоҳи шу қадар беғубор эдики, раҳми келиш ўрнига Гавҳарнинг баттар ғаши келарди.

— Нега кетади? Кутиб тураман, деган экан-ку, — деди йигит бир қўлидаги гулдастага, бир қизга қараб.

— Бу гулларни ариқ бўйидан териб келдингизми? — гулдастадаги гуллар бирмунча арзонроқ куз гуллари эди. — Гавҳар: «Мен бунақа арзон гулларни кўтариб юрадиган, қолаверса, қиз болани ўртага қўйиб удли-шудли хотин излайдиган ношуд, латта йигитларни кўргани кўзим йўқ, шу гапларимни айтиб қўйинг», деди…

* * *

— Ўшанда ҳар бир гапингиз тошдек теккан. Ҳатто мувозанатимни йўқотиб, йиқилиб қолай, деганман. Шунда ҳам рўпарамда турган қиз Гавҳар эканини билмаганман. Назаримда, ҳар қандай шароитда ҳам, қиз бола ўз оғзи билан йигит кишини бунчалик ҳақорат қила олиши мумкин эмасдек эди. Мен ўшанда шу қадар довдирабманки, гулдастани сизга узатибман. Сиз эса: «Олган жойингизга қайтариб олиб борсангиз, пулини беради, бошингизга кийим олиб кийинг. Исисангиз, сал ақлингиз киради», — дедингиз…

Гавҳар рўпарасида ўтирган эркакка нимадир дейиши кераклигини ҳис қилар, лекин…

— Тўғри, ҳақ гапни жуда қўпол тарзда айтдингиз. Кейин мен йигит киши ўзига ўзи суяниб, ўзини-ўзи кўтариши шарт эканига иқрор бўлдим. Ҳар гал гапларингизни эслаганимда уятдан ерга кириб кетгудек бўлардим. Сўнг «Сарвар, энди ҳеч қачон, ҳеч кимдан бундай ҳақорат эшитмаслигинг керак!» дердим ва тобора қатъийлашардим…

— Сиз ўша мен эканлигимни қаердан билдингиз? — ниҳоят, Гавҳардан садо чиқди.

— Эртасига «Гавҳар кетиб қолган экан», десам, расмингизни кўрсатди. «У айтдими, гапида туради», деди. Сизни танидим. Санамдан сизни бошқа безовта қилмасликни сўрадим. Лекин ўзим кўп бор, айниқса, ҳаёт пиллапояларидан баландлай бошлагач, сиз билан учрашиб, ўша гапларингиз менинг фойдамга ишлаганини айтмоқчи бўлдим. Кўп марта узоқдан кўрдим. Лекин, барибир, ёнингизга бора олмадим… Яна ва яна кўтарилгач, сиз билан учрашсам, деб ўйладим.

* * *

Гавҳарни Сарварнинг котибаси кузатиб қўйди. У машинага ўтиргач, ҳайдовчи:

— Гавҳар опа, бир аҳволда чиқдингиз, янги бошлиқ нимадандир норози эканми? — деб сўради.

— Йўқ, ишларимиз, режаларимизни компьютерига ташлаб олди, гапи бўлса, кейин айтаркан, — деди-да, машинанинг олд ўриндиғидаги ниҳоятда гўзал ва қимматбаҳо гулдастага кўзи тушди.

— Бу сизга экан, Сарвар Азизовичнинг котибаси чиқариб берди, — деди ҳайдовчи.

Гавҳар Сарвар Азизовичнинг: «Мен бу ерга тасодифан келмадим. Бирга ишлаймиз энди. Мен кек сақламаганман, сиз ҳам ҳозирги ҳолатимда менга эътироз билдирмасангиз керак», деган гапларини эслади…

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 60 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Shahzoda - Mayli
2) Shahzoda - Bir dona
3) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
4) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
5) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
6) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
7) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
8) Shohruhxon - Ilk sevgim
9) Yusufxon Nurmatov - Chiroyligim (Slow version)
10) Farrux Hamrayev - Yo Rasululloh

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Iyul 2020  »
DushSeshChorPayJumShanYak
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2020