Chorshanba, 23.10.2019, 19:34
www.24soat.com
Приветствую Вас Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [1177]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [681]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [277]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [511]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [364]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [12]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [299]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [172]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [7]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [8]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [221]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [4]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [38]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [16]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [213]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [10]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [13]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [38]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [0]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [0]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [75]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [145]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [3]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 4
Xisobot



Jami saytda: 19
Mehmon: 19
Ishtrokchilar: 0
Главная » 2019 » May » 2 » Эҳтиёт бўлинг, “Георгий лентаси”!

14:32
Эҳтиёт бўлинг, “Георгий лентаси”!
Бу кунда келажак авлод тинчлиги йўлида қурбон бўлганлар хотирланади. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фахрийлар ҳолидан хабар олинади. Шу тариқа мозийга назар солиниб, тинчлик неъмати улуғланади.

Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни, умумхалқ байрами ана шундай кенг нишонланади.

Айниқса, ғалабага муносиб ҳисса қўшган уруш қатнашчиларига кўрсатилаётган эътибор бутун халқимизни хурсанд қилмоқда. Ўтган йилларда уларга бериладиган пул миқдори сезиларли даражада оширилиб, бу йил унинг миқдори 7 миллион 500 минг сўм (900 доллар)ни ташкил этгани, бир нафар ҳамроҳи билан Ҳаж зиёратига юборилгани, Кисловодск шаҳридаги Ўзбекистон санаторийсига ва мамлакатимиз санаторийларига бепул даволаниши ташкил этилгани ва бошқа ғамхўрликларни халқимиз миннатдорлик билан эътироф этмоқда.

Аммо яқин уч-тўрт йилдан буён мамлакатимизда 9 май арафасида "Георгий лентаси”ни тарқатиш акцияси ўтказилмоқда. Бу ишга бош қўшаётган фуқароларимиз бу лента аслида қандай маъно англатишидан бехабар бўлиб, ўз хатти-ҳаракатини Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба билан боғламоқда.

Хўш, аслида-чи?

Георгий лентаси ўзи нима? Унинг иккинчи жаҳон урушига, ғалабага қандай алоқаси бор?

"Георгий лентаси” уч қатор қора ва икки қатор тўқ сариқ рангдан иборат боғич. Бу ранглар нимани англатиши ҳақида турли қарашлар бор.

Тарихдан маълумки, Екатерина II 1769 йилнинг 26 ноябрида рус-турк уруши даврида авлиё Георгий ордени ва тасмасини жорий этади. Орден ва тасма билан илк бор шу урушда жасорат кўрсатган рус ҳарбийлари мукофотланган. Шу тариқа рус ҳарбийларининг орденлари ана шу боғич билан безатиладиган бўлди.

Бу одат чор Россиясининг Туркистон ўлкасига босқинчилик юришлари даврида бошқача маъно касб этди. Хива хонлиги, Қўқон хонлиги ва Бухоро амирлигини босиб олган рус зобитлари ва генераллари учун махсус – "Қўқон хонлигини забт этгани учун”, "Марказий Осиёга юриши учун”, "Хива хонлигига юриши учун” каби медаллар таъсис этилди.

Медаль ва уни безаб турган "Георгий лентаси” мардлик ва жасорат кўрсатилгани учун эмас, аксинча айнан босқинчилик қилгани, бизнинг уйимизни, Она Ватанимизни булғагани, вайронага айлантиргани учун мустамлакачи чор Россиясининг ҳарбийларига берилган.

Марказий Осиёни босиб олишда чор Россияси ҳар қандай хунрезликдан, разилликдан қайтмагани тарихдан маълум. Шаҳар ва қишлоқларимизнинг кули кўкка совурилгани, бегуноҳ одамларнинг қони дарё-дарё оқизилгани, уйларга ўт қўйилгани, эркак зоти борки, ваҳшийларча ўлдирилиб, аёллар хўрлангани, қул қилингани, зўрлангани, номуси булғангани, ҳатто болалар чавақлаб ташлангани, ҳомиладор аёлларнинг қорни қилич билан ёриб ташланиб, ҳомиласи ҳам, ўзи ҳам жон таслим қилгани ҳақида тарихий далиллар истаганча топилади. Тарих тарих бўлиб, одамзот яратилиб бундай зўравонлик, вахшийликни, хўрликни кўрмаган, деб ёзади айрим тарихчилар.

Халқимиз бошига балолар ёғдирган, офат, кулфат, мусибат келтирган ана шу "қаҳрамон”лар чор Россияси томонидан "Георгий тасмаси”га илинган орденлар билан мукофотланган.

Биргина мисол. "Қўқон хонлигини забт этгани учун” медали Қўқон шаҳрида қирғин уюштирган, болалар, аёллар, қарияларнинг қонини кўчаларда дарёдек оқизган, шаҳарни талаган арманларнинг дашнакцутюн дивизияси қонхўрларига мукофот сифатида берилган.

Нега энди биз бу лентани кўксимизга тақиб юришимиз керак? Ота-боболаримиз, аёлларимизни хўрлаганларни олқишлаш учунми? Аждодларимизнинг пок руҳларини топташ, ҳақоратлаш учунми?

"Георгий тасмаси” нега керак бўлиб қолди?

XIX асрнинг 50 йиллари. Бутун дунё Иккинчи жаҳон уруши оқибатларини бошидан ўтказаётган, вайрон бўлган мамлакатлар тикланаётган давр. Ана шундай бир пайтда эски мафкура рамзи бўлган "Георгий лентаси” чор Россияси давридаги мустамлакачилик ва босқинчилик юришларининг муваффақиятига ишора сифатида қайта тикланади. Аммо бугун "Георгий лентаси”ни мафкура билан боғлашни инкор этувчилар ҳам орамизда топилиши мумкин.

Хўш, бу лента мамлакатнинг мард ва жасур ўғлонларига бериладиган бўлса, нега 1917 йилги инқилобдан сўнг "Георгий лентаси” бекор қилинди? Янги ҳокимиятга мард ва жасур ўғлонлар керак эмасмиди?

Бугунги кунда Россия Федерацияси ҳудудида рангли боғич Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабани ифодалайдиган рамзий белги сифатида қабул қилинди ва бунга Россия Федерациясининг миллий қадриятлари асосида таъсис этилган давлат белгиси сифатида қарала бошланди.

Аслини олганда ҳозирги кунда бизни ўйлантираётган масала бошқа. 2005 йилдан буён 9 май арафасида Россия томонидан "Георгий лентаси” тарқатилади.

Ахир, ҳар бир давлат миллий қадриятларини инобатга олиб, миллий сиёсат ва мафкурасидан келиб чиққан ҳолда жорий қилган турли мукофот ва давлат рамзларини фақат ўз ҳудуди, халқи орасида тарғиб қилиши керак эмасми? Дунёнинг бошқа ҳеч бир мамлакатида рамзий белги сифатида қаралмайдиган, қадрланмайдиган, бирор бир қимматга эга бўлмаган "Георгий лентаси”ни мустақил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилишга уриниш ортида қандай мақсадлар яширинган?

Марказий Осиё мамлакатлари муносабати

"Георгий лентаси”ни тарғиб қилиш тадбирлари нафақат Ўзбекистонда балки қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам кенг авж олган. Хўш, ушбу масалага қўшни давлатларда қандай муносабат билдирилмоқда?

"Открытая Азия онлайн” нашрида ёзилишича 2018 йилнинг апрель ойларида бир гуруҳ ёшлар Остона (ҳозирги Нурсултон) шаҳри ҳокимига "Георгий лентаси”дан фойдаланишни тақиқлашини сўраган. Уларнинг мурожаатида қуйидагилар қайд этилади:

"Украинадаги воқеалар бошланганидан буён ушбу тасма Украина Шарқида сепаратизм рангига айланиб улгурди. "Георгий лентаси”ни тақиб юриш акс этган фотосуратлар ва тасвирлар интернетда кўплаб тарқатилаётгани одамлар орасида салбий кайфият уйғотмоқда”.

Бунинг ўрнига Қозоғистонда кўк, Қирғизистонда қизил-сариқ рангли миллий тасмалар жорий қилинган. 9 май арафасида ёшлардан иборат тарғибот гуруҳлари миллий руҳдаги боғичларни тарқатади.

Мамлакатимизда ҳам ана шундай миллий руҳдаги Шараф лентаси жорий қилинган. Одамлар гавжум жойлар, кўчалар, майдонлар, боғларда ёшлар Шараф лентасини тарқатмоқда. Байроғимиз тасвири акс этган лента кўксимизга қандай ярашиб турганига бир қаранг! Шараф лентасини ғурур, ифтихор, шараф билан тақиб юрганларни кўриб ҳавасингиз келади.
Иккинчи жаҳон уришида қозонилган ғалабага ҳеч қандай алоқаси бўлмаган, аждодларимизни қирғин қилгани, уйимизни куйдиргани, аҳли аёлимизни бадном қилгани учун берилган "Георгий лентаси”нинг асл моҳиятини билган, бу лента кимга ва нима учун берилганини тушунган ҳеч бир ўзбек фарзанди уни тарқатмаслигига, кўксига асло тақмаслигига, ҳатто қўлига ушлашдан ҳазар қилишига шубҳамиз йўқ.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР | Просмотров: 101 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar

Saytga kirish
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Benom - Yuragim / Беном - Юрагим
2) Manzura - Sag'inadi juregim
3) Aziza Nizamova - Счастье
4) Manzura - Sag'inadi juregim
5) Farrux Hamrayev - Otamni kasal demang
6) Lola - Sevgingni menga ayt (Prikol)
7) Mavluda Asalxo'jayeva - Daryo bo'yida
8) Aziza Nizamova - Босая
9) Aziza Nizamova - Life
10) Farrux Hamrayev - Pari-pari

FOYDALI MASLAHATLA





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2019
uCoz