Chorshanba, 12.08.2020, 15:28
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2195]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1674]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [501]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1147]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [692]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [684]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [411]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [23]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [382]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [100]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [33]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [473]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [32]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [69]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [271]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [15]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 14
Mehmon: 13
Ishtrokchilar: 1
tolikkk
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Iyul » 20 » Болаларининг бошига етган фитначи овсинлар

08:03
Болаларининг бошига етган фитначи овсинлар
— Ойижон, — хотини дастурхон йиғиштириб чиқиб кетгач, онасига юзланди Қодир, — синфдош ўртоғим Ботирнинг уч йилдан буён Россияда ишлаётганини      айтгандим-а сизга. Ўша бугун қўнғироқ қилиб қолди. Бригадаси билан тўртта уй қуришга шартнома тузибди. «Кунлар исиб қолди, аканг билан келсанг, уч-тўрт сўм ишлаб кетасан», деди. Шунга борсакмикан, нима дейсиз?

— Эй, болам-а, менга қолса, бирортангни ҳам ёнимдан жилдиргим йўқ. Аммо… Рўзғор ғорда, болам. Кундалик тирикчиликни-ку бир амаллаб эплаяпсизлар, — хўрсинди Хосият хола, — аммо бу ёқда акангнинг болалари катта бўлиб қоляпти. Унга бўлак уй-жой қилишимиз шарт. Авваллари ёш эканман, иккалангнинг хотинларингга шартта-шартта гапириб, муросага келтириб қўярдим. Энди кучим етмай қолди, болам. Айниқса, акангнинг катта ўғли шўх. Қизинг билан ғижиллашгани-ғижиллашган. Уларнинг орасига оналари тушади. Кейин овсинлар ўртасида жанжал бошланади. Нолимайман, етказганига шукр. Лекин бунақа жанжаллардан чарчадим, юрагим безиллайди. Унинг тарафини олсам, сенинг хотининг чимирилади, сеникининг ёнини олсам, катта келин тумшаяди. Муштдеккина жонимга шу керакми? Сенинг ҳам, акангнинг ҳам қўли гул. Кимнинг уйини пардоздан чиқарган бўлсангиз, ҳаммаси хурсанд. Шунинг учун ҳам Ботир жўранг чақирганда, борсангиз бора қолинг, беш-олти ой бирпасда ўтади-кетади. Зора икки хонали уйга лойиқ пул ишлаб келсаларинг. Айтганча, бу гапга аканг нима деркин?

— Акам рози. Фақат ойим ёлғиз қийналиб қолмасмикан, деб иккиланяпти.

— Нега ёлғиз бўламан, келинлар бор-ку. Мендан хавотир олманглар. Хотинларингизга тушунтирсангиз бўлди.

— Ахир шуларни ўйлаб, шуларга яхши бўлсин деб кетяпмиз-ку, нега тушунмайди, тушунишади, — ишонч билан деди Қодир.

Орадан уч кун ўтиб, Қодир Ботир юборган пулга билет олди.

— Биздан кўнглингиз тўқ бўлсин. Ўзингизни эҳтиёт қилиб, ишлаб келсангиз бўлди, — дейишди келинлар ака-укаларни кузатаётиб.

Орадан бир-икки ой ўтиб, ака-укалардан Хосият опоқининг номига пул келди.

— Қодир акам ҳам қизиқ, кампир одамни овора қилмай, менга жўнатса бўларди-ку. Ўзим ғиз этиб олиб келардим, — чимирилди Нодира.

— Бизга ишонишмагандир-да. Ўзи пул доим ҳам ойижонда туради-ку, — бамайлихотир деди Зарифа.

— Ие, ўзининг хотинига ишонмайдими?! Нима, менинг бошқа жойда бола-чақам бормиди?! Едирсам, ўзининг болаларига едираман-ку.

— Вой, овсин-эй, ҳамма гап шунда-да. Бу пулни болаларга едириш учун эмас, йиғиш учун юборишяпти-ку.

— Нима, биз тишимизнинг кирини сўриб ўтиришимиз керакми унда? Еган-кийганимиздан ортса йиғамиз. Еганнинг оғзига термилиб ўтирмаймиз-ку.

— Мен ҳам шуни айтаман-да. Болаларимизнинг айни еб-ичадиган пайти. Ойижон бир бурда нон билан бир пиёла чойга ҳам тўяверади. Аммо болалар борига қаноат қила оладими? Ўсиш-улғайишлари учун организм ҳам ҳар хил витаминли нарсалар талаб қилади. Бунинг устига, телевизорда ҳар куни турли нарсаларни реклама қилиб туришган бўлса.

— Бунақаси кетмайди. Биз ҳам умид билан эрга текканмиз. Каталакдек хонасида бошим айланса, оёғим айланмай ўтирганимга шукр қилишсин. Ҳеч бўлмаса, одамларга ўхшаб кийиниб, одамларга ўхшаб еб-ичайлик-да, — лаблари пириллади Нодиранинг. — Мен Қодир акамга айтаман, сиз ҳам муллакамга айтинг, онасига алоҳида, бизга алоҳида пул юборишсин. Бир ками энди ҳар куни тиланчига ўхшаб ойижондан пул сўрашимиз қолувди.

— Сўрасам беради, деб ўйлаяпсизми? Бермайди, қурумсоқ. Пенсиясини ҳам қирқ жойидан тугиб, ҳали у ёққа яширади, ҳали бу ёққа, гўрига олиб кетадими нима бало?

— Ўзи-чи, ойим айтганди, одам қариса, хасис бўлиб қоларкан. Ўзиям емайди, бировгаям едирмайди. Хабарингиз йўқ, кеча опажон келганди. Қайсидир ўртоғи тўй қилаётган экан. «Бир тоғора товуқ қилишим керак, ҳали ойлик олмадим. Ўртоғимнинг олдида уятли бўлиб қолмай, ойликкача пул бериб туринг», деганди, ойижон уришиб, бир сўм ҳам бермасдан чиқариб юборди. Яхшиям, Нодир акамдан яшириб қўйган пулим бор эди. Шундан бервордим. Боя телефон қилди. Ойлик олибди. Эртага ташлаб кетаркан!

— Ана, кўрдингизми? Қизидан пул қизғанган одам келинига берармиди? Энди нима қиламиз-а?

— Нимани нима қиламиз?

— Нимани бўларди, икки ҳафтадан кейин жиянимнинг тўйи. Анави қўшнимиз, Маъмура кеннойи Туркиядан жуда чиройли кўйлаклар олиб келибди. Битта қизилини кийиб кўргандим, вой-вой… — кўзларини юмиб, тамшанди Нодира, — Маъмура опанинг ўзи воҳ деворди. Ўшани олмасам, ўламан.

— Қўйинг-э, битта кўйлакка ўлманг. Қанча экан ўша матоҳ? Маъмура кеннойи ўзининг нархини ҳам қўшиб айтадиган одати бор, — кулди Зарифа.

— Тўғри айтасиз, ўлмайман. Лекин биласиз-ку, ёқтирган нарсамни олмасам, касал бўлиб қоламан. Ҳозир кириб ойижондан сўрайман, қолгани ўзимда бор, — ўрнидан туриб кетди Нодира.

— Ҳай-ҳай, ўзингизни босинг, овсинжон. Сўрасангиз ҳам, кўйлакка деб эмас, ўғлимнинг боғчасига деб сўранг, — ўргатди Зарифа маъноли кулиб.

— Балосиз, опа, балосиз. Барибир, икки ёш катталигингиз билинади, — Нодира бу ёғини боплайман, дегандек кўз қисиб, қайнонаси ўтирган хонага йўл олди.

Бироқ кўп ўтмай, дами чиққан коптокдек шалвираб чиқиб келди.

— Ҳа, овсинжон, кампирни кўндиролмадингизми? — Зарифанинг овозидаги хайрихоҳликни сезган Нодира йиғлаб юборди.

— Ўлар бўлсам ўлиб бўлдим, опажон, бу зиқна кампирнинг дастидан. Шу ҳовлига келин бўлиб тушганимга олти йил бўлди. Аммо олти пуллик қадрим йўқ.

— Йиғламай гапиринг, пул бермайман, дедими?

— Ойижонни билмагандай гапирасиз-а. Қачон норозилигини шартта гапирган у. Ё ўғлидан айттиради ёки ширин сўз билан овозингизни ўчиради. Ҳозир ҳам пулдан гап очишим билан: «Қодиржоннинг пластик карточкасида озроқ пул бор, шундан тўланг. Болаларим шўрлик биримиз икки бўлармикин, деб йиғаётган пулнинг баракасини учирмайлик. Сизлар енг, мен ёқа бўлиб, рўзғорни тебратайлик. У пулларга, насиб қилса, биттангиз ватанли бўлиб қоласиз», деди. Эртага пенсия олармиш. Пенсиянг бошингдан қолгур! Ўғлига телефон қилиб, бир чақмасамми?! Онам тўғри айтади, бу кампир ўлмаса, бизга тинчлик йўқ, шекилли.

— Сиз қизишманг. Қодиржон онасининг чизган чизиғидан чиқмайди. Дарров пулни бизга топшириб ҳам қўймайди.

— Нега хотиржамсиз-а, нега хотиржамсиз?! У онаси бўлса, биз хотинимиз-ку ахир! Болаларининг онасимиз. Бизни боқишга мажбур улар! — жазаваси тутди Нодиранинг. — Пули кафанликка буюрсин, илоҳим!

— Ҳа, баракалла, — овозини пасайтирди Зарифа. — Ойижоннинг қон босими баланд. Давлениеси кўтарилишига сал ёрдамлашворсак, уй-жой ҳам, ўғиллари ҳам, мол-дунёси ҳам ўзимизга қолади.

Нодира бирдан ҳушёр тортди. Сўнг аста овсинининг ёнига чўккалади…

* * *

— Ойижон, бугун чоршанба, муродбахш кун. Опажон билан маслаҳатлашиб кечқурунга тугун ош қилсак, дегандим. Ўғилларингиз ҳам мусофир юртларда юрибди, — деди нонушта чоғида Нодира.

— Ойижон, гузардан бир килогина қўй гўшти олиб келайликми ёки тайёр қийма яхшими? — дастурхонга фотиҳа ўқилгач ўрнидан қўзғалди Зарифа.

— Қўй гўштидан мазали чиқади, қиймага ишонч йўқ, — камзулининг чўнтагини кавлади Хосият хола.

— Ойижон, ўзимда бор, қўяверинг, эгнимга тузукроқ кўйлагимни кийиб олсам бўлди.

— Опажон, уйдаги уннинг ранги сал хирароқ. Икки кило ун ҳам ола келинг. Хамирини ўзим юпқа қилиб ёяман. Пулингиз етмаса, бераман, — очиқ чеҳра билан деди Нодира.

— Йўғ-э, овсинжон, акам кеча келганида бир ойга етадиган пул ташлаб кетган. Ўзим олиб келаман. Сеники-меники бор эканми? Сиз болаларга қараб туринг.

Зарифа шундай деб, чопқиллаб чиқиб кетди. Нодира ошхонага йўл олди.

«Кўз тегмасин, уч-тўрт кундан буён овсинлар аҳил бўлиб қолишди. Болаларининг ўртасига ҳам тушишмаяпти. Бундай олиб қараганда, талашишларига нима бор ўзи? Топган-тутганимиз, бор-йўғимиз шуларники бўлса. Эртага каттаси уй қуриб чиқиб кетса, эгачи-сингил бўлиб юришса, болалари ҳам бир-бирига меҳрибон бўлади. Инсоф бергани рост бўлсин, ўғилларим соғ-саломат бағримга қайтсин. Қўшганлари билан қўша қарисин, — келинларининг аҳиллигидан қувониб, кўзига ёш олди Хосият хола. — Қодирим полвон, унча-мунчага чарчамайди, аммо Нодиржон сал нозикроқ-да. Қодир бўйимда бўлиб қолгач, Нодиржонни сутдан чиқарганим чатоқ бўлган экан. Ҳозирги эсим бўлганда эмизаверардим. Ҳа, майли, мусофир юртларда болаларимни Ўзингнинг паноҳингга топширдим, Худойим. Асрайман, десанг, бало йўқ», — пичирлаганича юзига фотиҳа тортди онаизор…

— Ойижон, сизга овқатни лаганга суздим. Қатиқлаб ҳам қўйдим. Кириб, еб ола қолинг. Мен Жасурингизни ювинтириб олай.

— Опажонингиз қани? — оғзидан бол томаётган келинига ҳайрон бўлиб қаради Хосият хола.

— Ҳозир, ҳозир чиқади, сиз киринг, бизга қарамай, еб олаверинг, кейин бирга чой ичамиз. Унгача тарвуз совиб туради, сувга солиб қўйдим.

Юзига қатиқ солиб, пиёз доғ суртилган чучвара холанинг кўзига жуда бошқача кўринди. «Қўли дард кўрмасин келинларимнинг, бунча чиройли тугишмаса?!» дея эндигина битта чучварани олганди ҳамки, Зарифанинг ўғли Тоҳир югуриб кирди.

— Бувижон, менга ҳам чучвара…

— Кел, келақол, Жаҳонгирни ҳам чақир, — набирасини ёнига чорлади хола. Шу чоқ ҳовлида қўшниси Саодатнинг овози янгради:

— Хосият опоқи-ю, ҳо, опоқи…

— Ҳозир, мана, чиқяпман!

Хосият хола шундай деб, ўрнидан қўзғаларкан, набираларига деди:

— Болам, еб тураверинглар. Мен қўшнига қарай-чи, бир иш билан келди чоғи…

Қўшнисиникига келган совчилар билан гурунглашиб, уйга қайтган Хосият хола дод-фарёднинг устидан чиқди. У ҳовлиқиб уйига кирди-ю, даҳшатдан қотиб қолди. Ўзи қолдириб кетган лаган атрофида икки набираси чўзилиб ётар, катта келини Зарифа бошига уриб, уввос солиб йиғларди. Бир бурчакка қисилиб олган Нодира эса бағридаги беҳуш ўғлини телбадек тинмай силкитарди. Хосият хола телефонга ёпишди…

Маълум бўлишича, келинлар маслаҳатлашиб дори солган чучвараларни улар ўйлагандек қайноналари эмас, ўз болалари еб қўйишган экан.

Ака-укалар уйдаги машъум хабарни эшитишлари билан  ортга қайтишди. Остонада уларни омон қолган неваралари — Жасур билан Юлдузни маҳкам қучоқлаб олган Хосият хола йиғлаб қарши олди.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 69 | Qo'shdi: | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Shahzoda - Mayli
2) Shahzoda - Bir dona
3) Munisa Rizayeva va Yamin - Armon (Remake)
4) Yusufxon Nurmatov - Nima deymiz Allohning huzurida
5) Janob Rasul - Dikkir - dikkir
6) DJ Piligrim - Ты меня забудь (Piano version)
7) Dildora Niyozova - Hamdu sanolar
8) Shohruhxon - Ilk sevgim
9) Yusufxon Nurmatov - Chiroyligim (Slow version)
10) Farrux Hamrayev - Yo Rasululloh

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Iyul 2020  »
DushSeshChorPayJumShanYak
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2020