Payshanba, 06.08.2020, 10:22
www.24soat.com
Hush kelibsiz Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [2183]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [1661]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [499]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [1117]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [691]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [37]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [681]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [406]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [22]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [25]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [381]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [9]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [99]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [17]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [456]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [32]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [14]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [67]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [8]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [269]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [17]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [14]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР [28]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 10
Xisobot



Jami saytda: 24
Mehmon: 23
Ishtrokchilar: 1
24soatcom
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Iyul » 23 » Бахтнинг таназзули ёхуд ўгай акасининг кундалигини давом эттираётган сингил

07:09
Бахтнинг таназзули ёхуд ўгай акасининг кундалигини давом эттираётган сингил
Ота-онамнинг никоҳига бир йил бўлди. Буни нишонлаш керак! Назаримда, менинг ўзим улар учун «катта совға» эдим. Ахир ота-она учун фарзанддан бўлак муҳим совға борми? Хуллас, отамникига боришимни онамга айтмадим. Агар бехосдан уйда гуллаб қўйса, тоғамнинг жаҳли чиқади. Ҳар қалай, тоғамникида турамиз, тоғам бизни оталиққа олган. У кишининг юзига оёқ қўёлмайман ахир…

Отамга бораётганимни айтмадим. Ахир ҳеч бир «меҳмон» огоҳлантирмайди-ку.

«Бир йил». Автобуснинг ойнасига юзимни қўйиб, шу сўзни пичирлаб кетяпман. Бир йил бўлди. Ҳамма нарсага бир йил. Отам билан онам ажрашганига, отам бошқасига уйланганига. Мен тирик етим қолганимга ёки, аксинча, бир эмас, икки онали бўлганимга… Йигирма тўртга кириб ўзим ҳеч қачон кўрмаганим — сингилли бўлганимга. Уйимга бегоналашиб, ҳаётим ўзгарганига ва албатта, улғайганимга бир йил бўлди.

* * *

Ҳаяжоним зўридан зиналардан аранг кўтарилдим. Эшик ортидан отамнинг «Ким?» дегани эшитилди. Хуллас, эшикни дадам очди-да:

— Ўғлим, келдингми? — деди кўзлари катта-катта очилиб.

— Ҳа.

— Тинчликми? Ичкарига кир! — деди отам ҳайрон бўлиб.

Меҳмонхонага кирдик. Столнинг у томонидан отам менга жой кўрсатиб, ўзи бу томонига ўтирди. Бу менга меҳмонсифат қарашдек туйилди. Ваҳоланки, меҳмонларни тўрга ўтқазишади. Хонани зимдан кўздан кечирдим. Болалигимда отам меҳмонхонани ўз дидига мослаб қўйганди. Деворда Қуръон ва ҳадис китоби осиғлиқ, токчада энамдан, бобомдан ёдгорлик пиёла-чойнаклар ялтиллатиб артилиб, тахланиб турарди. Бу меҳмонхона эса… мебелнинг ҳар қайси токчасида ичимликлар, шиша-бутилкалар сувенир вазифасини ўтаб турибди. Деворда эса Пабло Пикассонинг чизган, мен болалигимда «беҳаё аёл» деб билган портрети осиғлиқ.

— Ўзгарибсиз, — дедим.

— Ҳар қандай одам ҳам ўзгараркан, болам, — деди отам ўйчан қиёфада.

— Одамлар ўзгармайди, уни ўзгартиришади. Унга айтганмидингиз мени келиб қолиши мумкин деб.

— У ким?

— Янги онам!

— Муаммо йўқ. Биз у билан бошидан келишганмиз. Бир-биримизнинг ўтмишимизни кавлаштирмаймиз, собиқ оиламизга адоват қилмаймиз, деб.

— Бу фикр ундан чиқдими?

— Иккаламиздан ҳам.

— Яхши. Бирингиз фикрлаб, иккинчингиз ижро этмас экансизлар-ку, тўғрими?

— Ўзингнинг ишларинг қандай?

— Ҳатто олдингидан ҳам яхши ишларим. Уйга хоҳлаган пайтимда келаман, хоҳлаганча яшайман. Истасам чекаман, истасам тунда «капалакхўрлик» қиламан. Хуллас, ҳаммаси ажойиб…

— Хурсандман.

— Ростданми?

Шу пайт хонага қўлида патнис билан онамнинг ҳаётини барбод қилган онам кириб келди. Дарҳол столга дастурхон ёзиб, устини тўлдириб ташлади. Сўнг қўлини кўксига қўйди.

— Салом алайкум, — дедим.

— Ва алайкум ассалом. Яхшимисиз, Фаридун? — деди у чой узатиб. — Бир чиройли исмингиз бор-а?

— Ягона деган маънони беради. Икки онаси, бир отаси бор ягона одам мен бўлсам керак ўзиям. Отам қўйган исм.

Аёл жим бўлиб қолди. Вазиятни юмшатиш учун кулимсиради. Отамнинг ёнига ўтириб, қўлларининг устига қўлини қўйиб, сиқиб қўйди. Юзимни отамга буриб, «Менинг онгим заҳарланганми ёки битта мен яхши-ю, ҳамма ёмонми? Одамлар кўзимга ниш бўлиб яралгандек туйилади», дедим. Табиийки, отам шивирлаганимни эшитмади.

— Нима? — деди тушунмай.

Мен ҳамон отамга қараб ўтирардим. Дастурхонни кўздан кечириб, «Қалампир қани?» дедим бесаранжомлик билан. Аёл шошиб қолиб энди ўрнидан қўзғалаётган маҳал уни тўхтатиб қолдим:

— Узр, кечирасиз, — дедим қўлим билан «ўтиринг» дегандек ишора этиб, — бу ерга бегоналигимни унутибман. Қаршимда отамни кўриб, оилам бағридаман деб тасаввур этибман, узр!

Аёл ўзини ноқулай сезди. Бир эрига, бир менга қараб, иккиланганча жойига ўтирди.

— Бир-бирларингизга ярашиб турибсизлар, — дедим пинагимни ҳам бузмай.

Аёл «Раҳмат» дея бошини қуйи солди.

— Охирги марта хонамга кириб чиқсам майлими? — деб сўрадим аёлдан.

— Албатта, — деди аёл бирдан сергак тортиб. Сўнг ўнғайсизланди-да: — Ҳозир, қизимни чақирай, у ўша…

— Менинг хонамда.

— Ҳалиги… ҳа…

— Бемалол, — дедим уни хижолатдан қутқариш учун.

Аёл қизига хабар берди, кейин ичкаридан икки киши бўлиб чиқишди. Қиз, афтидан, ўн икки-ўн уч ёшлар атрофида эди.

— Таниш, қизим, бу йигитнинг исми Фаридун. У сенинг аканг бўлади.

Синглимнинг оти Малика экан.

— Уйнинг маликаси бўлиб юр, илоҳим, — дедим у билан сўрашгач.

Хонамнинг остонасида қўлимни тутқичга узатганча туриб қолдим. Болалигимда ўқиган эртагим эсимга тушди. «Сўнг шаҳзода эшикни очди-ю, бошқа оламга тушиб қолди». Хонамга кирдим. Во ажаб, ўзимнинг оламим, ҳеч нарса ўзгармаган. Каравот ўша-ўша. Девордаги гилам, шкаф ҳам жойида, ҳатто дарс қиладиган стол-стулим ҳам, мен магнитофон қўйиб қўйган токча ҳам қимир этмаган. Фақат девор қайта таъмирланибди. Шунда тушуниб етдимки, ҳамма жиҳозлар ташқарига чиқиб, девор таъмирланган, сўнг эса яна худди ўз ҳолича жойлаштирилган.

Очиғи, бундай бўлишини кутмагандим. Отам билан онам йўлакда нималарнидир муҳокама этишар, синглим ўғринча мени кузатиб турарди. Мен хонамни тинта бошладим. Ниҳоят, излаётган нарсамни топиб, уни олганимда синглим қўлимга ёпишди:

— Фақат кундаликка тегманг, илтимос.

— Нега? Меники-ку!

— Мен… — деди у бошини қуйи солиб, сўнг овози титраганча қўшиб қўйди, — давом эттираётгандим.

— Менинг кундалигимга ёзяпсанми?

— Ахир мантиқан давом эттира оладиган одам фақат менман-ку.

Ҳа, у рост айтаётганди. Кундалигим қаерда тўхтаганди… Ҳа, уруш-жанжаллар, оиламиз пароканда бўлишига яқин дамлар… Бегона аёл… Сени «болам» дейдиган одамга бегона эканингни ҳис этиш. Бахтнинг таназзули… Иккита онанг бўла туриб ўзингни ўгай сезишинг…

Маликанинг — ўн икки яшар қизнинг топиб айтган гапи оёқ-қўлим тугул, тилимни ҳам қулфлаб қўйганди. Чиндан ҳам бу оламда фақат угина менинг ўйларимни, дардларимни, изтиробларимни давом эттира олиши мумкин.

Хонага отам кириб келди. Синглим кундаликни маҳкам ушлаганча йўлакка чиқди.

— Нима гаплар? — деди отам.

Юзимни отамга буриб, «Менинг онгим заҳарланганми ёки битта мен яхши-ю, ҳамма ёмонми? Одамлар кўзимга ниш бўлиб яралгандек туйилади», дедим. Бу гал отам шивирлаганимни эшитди. Аммо англолмади чоғи «Тушунмадим» дея елкаларини қисди.

— Мен ҳам, — дедим, — мен ҳам тушунмаяпман-да, нега шундай экан деб!

— Тузукмисан? — деди отам хавотир олиб.

Мен «Тузукмасман» деб айтолмадим. Отамга ҳеч нарса деёлмадим.

«Ота, эсингиздами, энам доим менга эртаклар айтиб берганидан сўнг мен эртакларни, мақолларни ким ёзади, деб сўраганимда, уларни халқ яратади, ҳаётни кўрган, оқ-қорани ажрата оладиган катталар, донишмандлар яратади, улар халқ оғзаки ижоди, дерди энам. Сизга нима дея оламан, катталар ҳам айб қилади, уларнинг жабрини эса Фаридунлар, Маликалар тортади, дея оламанми? Йўқ, бунинг учун сиз айбдор эмассиз, бунга ўша халқ оғзаки ижодини яратадиган халқ айбдор, унга ишонган энам айбдор. Сизга нима ҳам дея оламан. Фақат битта нарсани айта оламан, Маликанинг айби йўқ. Бунақа Маликаларнинг ҳеч қайси бири айбдор эмас. Ота, биз болаларда айб йўқ…»

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ | Ko'rildi: 78 | Qo'shdi: #uznews, #xabarlar, #newsuz, #news, #Yangilik, #Yangiliklar, #ahborot, #новости, #habarlar | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
avatar

Saytga kirish
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Yusufxon Nurmatov - Chiroyligim (Slow version)
2) Farrux Hamrayev - Yo Rasululloh
3) Dildora Niyozova - Popuri 2020
4) Ziyoda va Zohid Rixsiyev - Qora atirgulni eslayman (MashUp)
5) Manzura - Yondi yurak (Solo version)
6) Yusufxon Nurmatov - Shunchaki (cover Shahzoda)
7) Jamshid Abduazimov - Gulim
8) O'ktam Kamalov - Toshkentchasiga
9) Bad Boy - 4 yilli udar
10) Ulug'bek Rahmatullayev - Bemor (New version 2020)

Malumot Izlash





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Iyul 2020  »
DushSeshChorPayJumShanYak
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2020