Yakshanba, 15.12.2019, 08:56
www.24soat.com
Приветствую Вас Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [1439]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [916]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [333]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [617]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [441]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [16]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [444]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [225]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [12]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [10]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [269]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [7]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [52]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [16]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [232]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [15]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [13]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [40]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [1]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [174]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [18]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [13]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 7
Xisobot



Jami saytda: 13
Mehmon: 13
Ishtrokchilar: 0
Главная » 2019 » Noyabr » 20 » Анор пўстининг ноёб ҳусусиятлари…

06:50
Анор пўстининг ноёб ҳусусиятлари…
Анор нафақат ширин, балки фойдали мева бўлиб, шифобахшлиги унинг донларидагина эмас, пўстлоғи ва данакларида ҳамдир. Ушбу саҳифада анорнинг пўстлоғи, унинг фойдали хусусиятлари борасида суҳбатлашамиз.
Анор пўсти организмни заҳарловчи кўплаб бактериялар ҳамда инфекцияларни даволашда универсал воситадир. Пўстлоғининг тиндирмаси билан қисқа муддатда (5-7 кунда) ичак яралари, дизентерия, дисбактериоз, салмонеллиоз, гижжа, вабо, қорин тифи ва бошқа кўплаб касалликларни даволаш мумкин. Анорнинг пўсти таркибида бўёвчи моддалар, калий, кальций, магний, темир, хром, бор ва бошқа макро ҳамда микроэлементлар мавжуд.

Анорнинг пўсти,  илдизи ва шохларида пельтерин моддаси борлиги уни бошқа ўсимлик ҳамда мевалардан фарқлайди.

Маълум бўлишича, Буқрот (Гиппократ) қуритилган анор пўстлоғи тиндирмаси билан кесилган ва чопилган жароҳатларни даволаган. Яъни яра устига тоза пахтали матога анор тиндирмаси шимдириб босилган то жароҳат тузалгунча бу латта ҳўллаб, қўйиб турилган.

Қуритилган анор пўчоғини кўк чой билан бирга чойнакка солиб қайноқ сув билан дамланг. Бу чойни кечаси ухлашдан олдин ичсангиз, тиниқиб ухлайсиз.

ШИФОБАХШЛИГИ

Анор пўсти С витаминининг манбаидир. Шу боис модда алмашинувини яхшилаб, барча турдаги қон кетишлари ва ўткир шаклдаги бавосирни даволашга ёрдам беради. 8 г қуритилгани пўстлоқ кукунига (1 чой қошиқ) керакли миқдорда хона ҳароратидаги сув қўшиб паста шаклига келтирилади. Эрталаб ва кечқурун қабул қилинади.

Майдалаб кукун ҳолига келтирилган анор пўстини сувда аралаштириб йўталда томоқ ювилса, томоқ қичишишини яхши қилади. Шунингдек, анор пўстининг қуритиб, кукунини аччиқ тош билан 8х1 нисбатда аралаштириб, думалоқ таблетка шаклига келтиринг, етарлича сув қўшинг ва қуюқ паста ҳосил қилинг. Ундан кунига 3 маҳал 1 тадан қабул қилинг. Бу таблеткаларни йўталда шимиб юриш яхши фойда беради.

Болани йўтал қийнаса, оддий қуритилган анор пўстини оғзида ушлаб турса кифоя, йўтал тўхтайди. Анор пўсти экстракти соч тўкилиши ва қазғоқнинг олдини олишда ҳам самарали воситадир.

Пўстлоқнинг майдалангани атиргул суви билан аралаштирилса, ҳуснбузар ва бошқа юздаги тошмаларда фойдали, шунингдек, организмни ёшартиради.

Анор пўсти юз терисига ҳам фойдалидир. Агар юзингиз ўта ёғли, ҳуснбузарларга тўла ва нотекис бўлса, анор пўстини зайтун ёғига чала қовуриб, бироз совитинг ва илиқ ҳолатда юзингизга суртинг. Ниқобни 5-10 дақиқа ушлагач, илиқ сувда     чайинг.

Агар анор пўсти кукунига ялпиз, занжабил, зира ва кўк чой солиб дамланса, ҳазм тизимидаги бузилишларда, ичак моторикаси бузилишида яхши фойда беради. Буйрак ва жигарни тозалайди, зараркунандалардан халос қилади. Бунинг учун 1 чой қошиқ анор пўсти кукунини 1 стакан сувда қайнатиб, 5 дақиқа тиндириб асал қўшиб ичилади.

Сувли тиндирмасини тайёрлаш учун анор пўсти ва сувдан 1:20 нисбатда солиб аралаштирилади. Қиздирилган сувга 10 г анор пўсти солиб оғзи ёпиқ идишда қайнаш даражасига етказилади. Қайнамасидан оловдан олинади ва бирпас тиндириб ичилади.

Анор пўчоғи қайнатилган сув билан оғиз чайқасангиз, тиш оғриғи, милк яллиғланиши ва шамоллашидан халос этади. Чунки унда оғиз бўшлиғидаги бактерия ва вирусларга қарши курашиш хусусияти мавжуд.

ҲАР ҚАНДАЙ
КАСАЛЛИКНИ
1 ҲАФТАДА ЕНГАМИЗ!

Шифобахш анор пўстлоғини тайёрлаш кўп касалликлар учун бир хил, фақат уни қабул қилиш турлича. Масалан, ўткир кўричак, вабо, ичак таёқчаси, дизентерия каби касалликларда бу ичимликдан ярим стакан ичилади. Қайнатма докадан ўказилмайди. Ичилгандан қолган қисмини ҳам бемор ёнида қўйиб ётади. Агар ич кетганда бу воситадан ичиб, 10 дақиқадан кейин шифо топсангиз, бу оддий ичак бузилиши экан. Демак, бемалол кўчага чиқишингиз ёки ишга боришингиз мумкин. Бошқа ич кетиши сизни безовта қилмайди.

Агар 10 дақиқада ўзингизни яхши ҳис қилмасангиз, сизда қорин тифи, дизентерия, салмонеллиоз ёки бошқа хасталиклар бўлиши мумкин. Бунда уйда қолиб, яна анор пўсти тиндирмасидан ичишни давом эттиришингиз керак. Даволаш жараёни яна 3 соат давом этади. Соғайиш даволаш бошлангандан сўнг 5 кун ичида содир бўлади.

Ошқозон ва ичак яраси, дисбактериоз, колит 1 ҳафтада тузалиши учун анорнинг қуритилган пўсти қайнатмасини 25-30 дақиқа тиндириб ичилади. Бунда бир ичишда 25-30 мл кунора қабул қилинади. Бу бир ҳафта ичида тузалишга ёрам беради.

Ушбу восита ёрдамида даволанганда зарарли бактериялар нобуд бўлади, аммо фойдали бактериялар омон қолади. Унутманг, анор пўсти ёрдамида даволаниш вақтида умуман спиртли ичимлик ичиш мумкин эмас.

ЮПҚА ПАРДАСИ ЎСМАЛАРНИ
ДАВОЛАЙДИ

Анор донлари орасидаги юпқа пардаси қадимдан чуррани ва турли саратон ўсмаларини даволашда қўлланилган.

Анор пўсти бўлакчаларини сувда қайнатиб оғиз чайилса, милклар қонашини даволайди, уларни мустаҳкамлашда фойда беради. Бактерияли ичак касалликларида анорнинг юпқа қавати қайнатмаси билан ҳуқна қилинса, йўғон ичакдан шилимшиқ келишини даволайди.

Қадимий манбаларда анор пўстининг салбий таъсири ҳақида ёзилмаган. Пўстлоқ таркибини клиник ўрганиш натижалари унинг умумий ҳолатни яхшилашда, оғриқ синдромини йўқотишда, иштаҳани очишда, ични қотиришда самарали даво бўлишини тасдиқлади. Унинг тиндирмасидан ҳар куни 75 г дан ичиш меъда-ичак тизими аъзолари касалликларини даволашга ёрдам беради. Бунда 1 йилгача 300 мг дан кунига 4 маҳал ичиш керак.

Пўстлоқнинг препаратлари, яъни қайнатмаси кўп ҳайз келганда, қон тупуришда, оғиз бўшлиғи касалликларида фойдалидир. Бу қайнатмани тайёрлаш учун 1 л сувга 1 ош қошиқ қуритилган анор пўстидан солиб қайнатилади. Сўнг оловдан олиб, термосга қуйилади ва 2 соат тиндирилади. Овқатдан олдин 50-100 мл дан ичилади. Бу восита теридаги куйган ва       бошқа жароҳатларни ҳам битказади.

СПИРТДАГИ
ТИНДИРМАСИ

Анор пўстлоғининг спиртдаги тиндирмаси ҳам бир қатор касалликларда ишлатилади. Бу воситани тайёрлаш учун 1 дона анорнинг пўсти майдаланиб, 100 мл 40 фоизлик спиртда тиндириб қўйилади. 1 ҳафта тургач, 1:1 нисбатда глицерин қўшилади. Ҳосил бўлган суртма жароҳатга суртилса, тез тузалади.

Тери куйганда уни аввал 1:5 нисбатда сув қўшилган анор шарбати билан чайилиб, сув қўшилиб устига кукун ҳолидаги анор пўсти сепилади.

Анор пўстидан малҳам тайёрлаб, грипп, шамоллаш ҳамда тумовни даволаш мумкин. Бунинг учун анор, эман, мажнунтол пўстлоғи кукуни дамламаси билан кунига 5-6 марта оғиз ғарғара қилинади. Бу микроб ва вирусларга қарши суюқликни тайёрлаш учун йиғмадан 1 ош қошиғи 1 стакан қайноқ сувда дамланади. 4 соат тиндириб қўйилади. Кейин стаканнинг учдан бири миқдорида кунига 3-4 марта ичилади. Даволаш муддати — 7-10 кун.

Анор пўстлоғи билан даволаш ҳеч қандай ножўя таъсирга олиб келмайди. Аммо анор пўстлоғидан тайёрланган табиий воситани антигистамин препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш ва кўрсатилган дозасидан кўп ичиш мумкин эмас.

Диққат!

Анор пўсти малҳамларини қабзиятга мойиллик бўлганда, бавосир ҳамда буйрак касалликлари зўрайганда қўллаш мумкин эмас.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР | Просмотров: 68 | | Теги: #Yangilik, #uznews, #news, #habarlar, #Yangiliklar, #новости, #ahborot, #newsuz, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar

Saytga kirish
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Farhod va Shirin - Hayot (Video KLIP va MP3)
2) Jasur Umirov - Alam bo'ldi (Video KLIP va MP3)
3) Ozodbek Nazarbekov - Opa meni yo'qlab keling
4) AMCHI feat. MOT - Манекен (2019)
5) Тимати - Я еду на джипе (Вертикальное видео, 2019)
6) Imron - Bilaman
7) Shohruhxon - Будь со мной
8) Sardor Rahimxon - Do'stim asli kim
9) G'ulomjon Yoqubov - Tamosho qil
10) Surxon - Jaqala

FOYDALI MASLAHATLA





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Noyabr 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2019
uCoz