Juma, 13.12.2019, 11:22
www.24soat.com
Приветствую Вас Гость | RSS

Sayt menyusi
Turkumlar
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24 [1426]
KUN YANGILIKLARI / ЯНГИЛИКЛАР / ХАБАРЛАР / HABARLAR / UZBEKISTAN 24
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ [908]
DUNYO YANGILIKLARI / JAHON YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ / ЖАХОН ЯНГИЛИКЛАРИ
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ [331]
FUTBOL YANGILIKLARI / ФУТБОЛ ЯНГИЛИКЛАРИ / 24 СОАТ ФУТБОЛ
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [615]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [437]
HIKOYALAR / HAYOTIY HIKOYALAR / XIKOYALAR / SEVGI HIKOYALARI / ХИКОЯЛАР / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / БЎЛГАН ВОКЭАЛАР / BO'LGAN VOQAEALAR
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ [16]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / СЕВГИ ХАКИДА ХИКОЯЛАР
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР [439]
FIKR VA MULOHAZALAR / BAXS MUNOZARALAR / БАХС ФИКР МУЛОХАЗАЛАР
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР [220]
FOYDALI MASLAHATLAR / MASLAHATLAR / ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР / МАСЛАХАТЛАР / ФОЙДА / ТАБОБАТ ОЛАМИ
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [12]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК [10]
PAZANDACHILIK / PAZANDA / TAOMLAR RETSEPTLARI / ТАОМЛАР РЕТСЕПТЛАРИ / ПАЗАНДАЧИЛИК / ТАОМЛАР / ОВКАТ ТАЁРЛАШ / ОВКАТЛАР / СИРЛАРИ / УСУЛЛАРИ / ХОРИЖИЙ ОВКАТЛАР
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR [269]
HIDOYAT SARI / DINIY MALUMOTLAR / ISLOMIY MALUMOTLAR / MARUZALAR / ISLOM HAQIDA / HADISLAR / SAHIY HADISLAR / ISLOMIY HIKOYALAR / ISLOM TARIXI
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ [4]
NAMOZ VAQTI / NAMOZ VAQTLARI / НАМОЗ ВАКТИ / НАМОЗ УКИШ ВАКТЛАРИ / НАМОЗ / НАМОЗ УКИШ ХАКИДА / НАМОЗЛАР / ВАКТЛАР
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX [52]
TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX / JAHON TARIXI / O'ZBEKISTON TARIXI / AMIR TEMUR HAQIDA / BOBUR HAQIDA / ALISHER NAVOIY HAQIDA / TARIXIY YANGILIKLAR / 24 SOAT TARIXIY MALUMOTLAR
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ [16]
JINSIY MALUMOTLAR / JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ ХАЁТ / 18+ / +18 / 18 / КАТТАЛАР УЧУН МАЛУМОТЛАР / ЖИНСИЙ МАСЛАХАТЛАР / КОВУШИШ СИРЛАРИ / ДОКТОР Д / МАСЛАХАТЛАР
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ [232]
O'ZBEKCHA KINOLAR YANGI / УЗБЕКЧА КИНОЛАР ЯНГИ
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР [15]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / TURK KINOLARI UZBEK TILIDA / KARA SEVDA UZBEK TILIDA / ТУРКЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ [13]
JAHON KINOLARI / CHET EL KINOLARI / ЧЕТ ЭЛ КИНОЛАРИ / ЖАХОН КИНОЛАРИ ЯНГИЛАРИ
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ [40]
HIND KINOLARI / ХИНД КИНОЛАРИ / ХИНДЧА КИНОЛАР УЗБЕК ТИЛИДА
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА [2]
TUSH TABIRI / TUSHLAR TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / ТУШЛАР ТАБИРИ / ТАБИРЛАР / ТУШ КУРГАНДА / ТУШДА КУРСА / ТУШДА ИЛОН КУРСА / ТУШДА КУЧУК КУРСА / ТУШЛАР ХАКИДА
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ [1]
MUNAJJIMLAR BASHORTI / MUNAJJIMLAR / MUNAJIM / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ / МУНАЖЖИМ / БАШОРАТ / МУНАЖИМЛАР
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР [76]
ANDROID O'YINLAR VA DASTURLAR / APK O'YINLAR / PROGRAMMALAR / АНДРОИД УЙИНЛАР ДАСТУРЛАР ПРОГРАММАЛАР УЗБЕКЧА УЙИНЛАР
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР [0]
JAVA O'YINLAR / JAVA DASTURLAR / ЖАВА УЙИНЛАР / ЖАВА ДАСТУРЛАР / НОКИА ЖАВА УЙИНЛАР / НОКИА САМСУНГ СОНИЙ ЖАВА УЙИН ПРОГРАММА ДАСТУРЛАР
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [174]
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО / ЖИНОЯТЛАР / ЎЛДИРДИ / СУЙИБ ТАШЛАДИ / ОСИБ КУЙДИ / ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИЛДИ
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR [18]
Muchallar haqida malumot / Мучаллар хакида / MUCHALLAR / BURJLAR
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA [13]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ / AKTRISALAR HAQIDA / QO'SHIQCHILAR HAQIDA / O'ZBEK QO'SHIQCHILARI HAQIDA
Sizga savol
Bizning saytga baho bering
Всего ответов: 7
Xisobot



Jami saytda: 22
Mehmon: 22
Ishtrokchilar: 0
Главная » 2019 » Dekabr » 3 » Алишер Навоийнинг ўлимига ким ва нима сабаб бўлган ёхуд журъатсиз “лофчи”нинг қилмиши

09:41
Алишер Навоийнинг ўлимига ким ва нима сабаб бўлган ёхуд журъатсиз “лофчи”нинг қилмиши
Алишер Навоийнинг аждодлари узоқ йиллар темурийлар саройида юқори лавозимларда хизмат қилган. Унинг отаси Ғиёсиддин Кичкина Абулқосим Бобурнинг сарой амалдорларидан, кейинчалик эса Сабзавор шаҳри ҳокими ҳам бўлган. Бу ҳолат ака-укалар – Бахлулбек, Алишер ва Дарвешалиларнинг шаҳзодалар билан бирга ўсишига сабаб бўлди.

Ҳусайн Бойқаронинг Хуросон тахтини эгаллашидан кейин Бахлулбек Хуросонга қарашли бўлган Хоразмнинг, Дарвешали Балхнинг ҳокими бўлди. Алишер Навоий эса муҳрдорликдан бош вазиргача бўлган юқори лавозимларда фаолият кўрсатди.

Бироқ, барча даврларда бўлганидек, саройдаги сиёсий ўйинлар, фитна ва низолар туфайли баъзида ҳукмдор билан келишмовчиликлар, дил хираликлар ҳам бўлиб турган.
Гарчи Навоий бутун умрини ижодга бағишласа-да, шу сабаб давлат лавозимларидан бир неча марта истеъфо берса-да, Ҳусайн билан болаликдан дўстлиги уни салтанатдан узоққа кетишига йўл қўймас эди. Вақт ўтиб, Ҳусайн салтанатида Навоийнинг руҳи ва қалбини ларзага солувчи, юрагини ўртовчи воқеалар авж олди.

Дастлаб, 1497 йил Навоийнинг севимли шаҳзодаларидан бири, султоннинг набираси Мўмин Мирзо ўз бобосининг фармони билан қатл этилди, шоирнинг ўз фарзандидек қадрли бўлган жияни Ҳайдарбек 1499 йил давлатдан норози кайфиятдаги шахс сифатида ўлдирилди, укаси Дарвешали давлатга хоинликда айбланиб, Балх ҳокимлигидан бўшатилди.
Шунингдек, бош малика Хадичабегимнинг турли фитна ва иғволари туфайли салтанатда ўзаро низоларнинг кучайиши сингари воқеалар 1500 йилга келиб Алишер Навоийнинг юрак, қон-томир тизими билан боғлиқ хасталигининг кучайишига олиб келди.

1500 йилнинг декабрида Султон Ҳусайн исён кўтарган ўғли Муҳаммад Мирзо билан ярашиб, Ҳиротга қайтаётганида, уни кутиб олувчиларга бош бўлиб Навоийнинг ўзи йўлга чиқади.
Кўришиш маросимида шоир ҳушидан кетади ва султон уни ўз шоҳона маҳофаси (ётиб кетиш ҳам мумкин бўлган кажава)да тезлик билан шаҳарга элтиш ҳамда зарур муолажалар қилинишини буюради. Навоийнинг ташқи кўриниши ва томир уришида сакта (инсульт, мияга қон қуйилиши) аломатлари мавжуд эди.
Бунинг давоси (ёки биринчи ёрдам) эса қон олиш бўлган. Бу воқеаларнинг бевосита иштирокчиси, Навоийнинг севимли шогирди, тарихчи Хондамирнинг маълумот беришича, шоирнинг хасталигида сакта аломатлари борлигини шу ердаги табиблар ва ҳатто, Хуросоннинг бош табиби Абдулхай Туний ҳам пайқаган.
Табиблар Алишер Навоий Ҳусайн Бойқаро ҳузурида мутасаддилар ва бош табибга Ибн Синонинг "Тиб қонунлари” китобида сактага чалинганлардан биринчи навбатда қон олиш зарурлиги ҳақида маълумот келтирилганлигини уқтиришган. Лекин бош табиб бунга амал қилмаган.

Бу ҳақда Хондамир шундай ёзади: "… табобат илмидан хабардор бир гуруҳ кишилар "касаллик соғайиши учун шу ердаёқ бемордан қон олиш лозим”, дейишди. Аммо табобатдан лоф-қоф уриб юрувчи мавлоно Абдулҳай Туний (Хондамир Навоийнинг ўлимида мазкур бош табибни айблайди ва унга нисбатан "лоф урувчи табиб” иборасини ишлатади) буларга қарши туриб "даволашда хато рўй бермаслиги учун Ҳиротда табиблар йиғилгач, кейин муолажани бошлаш керак”, дея туриб олди.
Ҳазрат султоннинг яқин кишисини (Навоийни) маҳофага ётқизиб, йўл сари юзланаётган пайтда Амир Алишернинг неъматлари денгизига ғарқ бўлган бу давлатхоҳ банда (Хондамир ўзини айтмоқда) ташвишга тушиб, "касаллик зўрлиги шу даражадаки, агар қон олиш ишида кечикиш юз берса, сўнг бу хатони тузатиб бўлмайди”, дедим. Хожа Абдулло жаноблари (Ҳусайн Навоийни Ҳиротга олиб боришга жавобгар этиб белгилаган амалдор) иккиланиб қолиб, мансур хоқон олдига бир чопар юборди.

Ҳазрат эса "бемор томиридан ўша ердаёқ дарҳол қон олинсин”, дея буюрди. Аммо чопар қайтиб келгунича ва қон олувчини топгунича уч фарсах (18-20 км.) масофани босиб ўтгани боисидан фурсат қўлдан берилиб, шу сабабли қортиқ (қон олишда ишлатиладиган нина) қўйиб қон олинганида, беш-олти сер (350-400 гр)дан кўп қон чиқмади. Уйга элтишгач, табиблар яна бир марта қон олмоқчи бўлдилар. Аммо иш қўлдан чиққани учун бирор фойда бермади”.
Мана шу касаллик сабаб Алишер Навоий 1501 йилнинг 3 январь тонгида, 60 ёшга тўлиш арафасида вафот этди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Хуросондек улкан давлатнинг бош табиби бўлиш даражасига эришган Абдулҳай Туний фаолияти давомида юзлаб беморларни, шу жумладан, инсультга чалинганларни ҳам даволаган, Ибн Синонинг "Тиб қонунлари”ни ҳам ўқиган.
Лекин бош табибнинг бемордан зудлик билан қон олмаслигига сабаб Султон Ҳусайннинг энг яқин кишиси, буюк мутафаккир, улуғ шоирнинг ҳаёти борасида таваккал қилишдан қўрққанлиги, бундан ташқари, султондан ўз вақтида махсус кўрсатма бўлмаганлигидан, журъатсизлик қилгани бўлди.
Агар бемор Навоий даражасидаги шахс бўлмаганда ва унда сакта (инсульт) аломатлари сезилганда, у сарой табиблари ҳузурига олиб борилиб тиббий кенгашда муҳокама қилинмасдан дарҳол қон олиниб, тегишли муолажа қилиниши мумкин эди.
Шунинг учун ҳам ҳукмдорлар ва уларга яқин кишилар оғир дардга чалинганда бирор табиб масъулиятни ўз зиммасига олиши ниҳоятда мушкул вазифа эди. Алишер Навоий эса, таъбир жоиз бўлса, ҳукмдорлардан ҳам юқори мавқедаги шахс бўлиб, унинг соғлиги борасида ҳатто, бош табиб ҳам таваккал қила олмас эди.

Manba: 24soat.com -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
2222222
Категория: TARIXIY MALUMOTLAR / ТАРИХИЙ МАЛУМОТЛАР / MOZIYDAN SADO / TARIX | Просмотров: 18 | | Теги: #newsuz, #news, #habarlar, #Yangilik, #xabarlar, #ahborot, #Yangiliklar, #новости, #uznews | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar

Saytga kirish
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
1) Тимати - Я еду на джипе (Вертикальное видео, 2019)
2) Imron - Bilaman
3) Shohruhxon - Будь со мной
4) Sardor Rahimxon - Do'stim asli kim
5) G'ulomjon Yoqubov - Tamosho qil
6) Surxon - Jaqala
7) Ulug'bek Rahmatullayev - Ota Onam hoji qilaman
8) Feruza Egamova - Muhabbatjon
9) Shahzoda - Hayati
10) Manzura - Без тебя (Юрагим куникмайди)

FOYDALI MASLAHATLA





















YANGI KINO FILMLAR










Kalendar
«  Dekabr 2019  »
DushSeshChorPayJumShanYak
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Arxiv ma'lumotlar
Do'stlar
Copyright www.24soat.com © 2019
uCoz